- 2016-12-29
40 йилдан кейин Испания аҳолисининг ҳозиргидан 10,2%га камайиши тахмин қилинмоқда.
Испания Миллий статистика институтининг (INE) ҳисоботига кўра, 2018 йилдан эътиборан мамлакатда ўлим туғилишдан кўра кўпроқ бўлади.
INEнинг тахминлари 46 миллион 196 минг 278 нафар бўлган аҳолининг 2022 йилда 45 миллион (ҳозиргидан 2,5% кам), 2052 йилда эса 41,5 миллион бўлишини кўрсатмоқда.
Таркибида 17 мухтор (автоном) вилоят бўлган Испаниянинг фақатгина жанубидаги Андалусия, Мурсия, Канар ороллари ва шарқидаги Балеар оролларида аҳоли сони ўсиши кутилаётган бўлса, Баск, Кастилла, Леон ва Каталония аҳоли сони камайиб кетадиган вилоятлар сифатида кўрсатилди.
Испания аҳолиси 2002-2012 йилларида 28%га ўсган ва бу эмигрантлар ҳисобига эканлиги қайд этилганди.
INEнинг ҳисоботида бундан ташқари 40 йилдан кейин ўлкадаги 64 ёшдан ошган аҳолининг ҳозиргидан икки баробар кўп бўлиши кутилаётганлиги ҳам билдирилган.