Сауд хонадони қийин аҳволда


  • 31 Январь, 2015
  • 2111

Тарихни ҳақиқий маънода яхши ўзлаштирган вақтимизда, яъни СИЁСИЙ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ тўғри ўқий олган вақтимизда олдимизга қўйилаётган янги тузоқларни сезиб қўйишимиз қийин кечмайди. Лекин бизнинг энг катта муаммомиз бу - ТАРИХНИ эртак ўқигандек ўқишимиз. Чунки исломга қарши бўлган ЭЛИТА бизнинг баъзи ҳақиқатларни кўришимизга тўғаноқ бўлишди.

Охирги сўзни улар айтгани учун парда ортидаги воқеаларни ҳеч кўра олмадик. Ҳолбуки, ўтмишдаги воқеаларни билмай туриб, бугунги кунга баҳо бериш имконсиз. Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ВАҲҲОБИЙЛИК оқимининг асосчисидир.

1703 йили ДАРЪИЯ атрофида туғилди. Ёшлигида БАСРАДА танишган инглиз ЖОСУСИ ҲЕМФЕР туфайли ҳаёти ўзгариб кетди. Инглиз жосуси ундаги ҳирсни кўриб, унга ДИНДА ЯНГИ ОҚИМ қуриши кераклигини ва бунинг эвазига оладиган манфаатлари ҳақида гапирди.

Бу операция ИСЛОМ устида ўтказилмоқчи эди!

Пайғамбаримизнинг вафотидан бир неча асрлар ўтиб, янги бир МАЗҲАБ (!) пайдо бўлаётган эди! Бунинг бошида эса инглизлар турганди. Буюк Британияга орқа суяган Абдулваҳҳоб атрофидаги қабилалар билан алоқа қура бошлади.

Жияни Муҳаммад ибн Сауд билан бадавийлар ва ҲАЖ карвонларини талайдиган қароқчилардан қўшин ташкил қилди.

Бунинг ортида ҳам яна инглизлар бор эди!

Мақсадлари Усмоний давлатига ҳужум қилиш эди. Бу тарихдаги илк САУДИЯ давлати эди. Парда ортидаги ХЎЖАЙИНдан Усмонийларга қарши уруш қилишга буйруқ олган биринчи Саудия қиролига умри вафо қилмади. Ўрнига ўтирган ибн Сауд дарҳрол Усмоний ҳудудларига қарши юриш бошлади. КАРБАЛО талон-тарож қилинди. Макка ва Мадинага ҳужум қилишди. Усмонийлар осий ЗАНД ХОНАДОНИ билан жанг қилаётгани учун ишғолга учраган вилоятларига ёрдам юбора олмади.

Бунинг устига САУД Яман ва Уммонни ҳам ишғол қилиб, АРАБ ЯРИМОРОЛИНИНГ назоратини ўз қўлига олди. Подишоҳ Маҳмуд II Қавалалик Маҳмад Али Бошодан ёрдам сўради.

Қавалалик ҳам Судандаги осий СЕННАР ДАВЛАТИ билан жанг қилаётгани учун сафарга ўғли ТОСУН БОШОни юборди.

Бошо қисқа вақт ичида Арабистонни Усмонийлар ҳукми остига қайтарди. Шарқ ва жанубга чекинган Саудлар ИККИНЧИ САУД ДАВЛАТИНИ қурди. Усмонийлар ишонган АЛ РАШИД давлати бу давлатни йўқ қилди. Биринчи жаҳон урушидан аввал ва уруш вақтида ИНГЛИЗ жосуси ЛОУРЕНС яна бир бор ҳамма ёқни алғов-далғов қилди.

Натижада яна сунъий Ҳижоз қироллиги ва Нажд султонлиги пайдо бўлди.

Усмонийларга қарши отланган Абдулазиз Ал Сауд бу иккита кучни инглизларнинг катта дастаги натижасида ҚИЙИНЧИЛИК билан бирлаштирди. Натижада бугунги САУДИЯ АРАБИСТОНИ пайдо бўлди.

Инглизлар бир амаллаб 220 йил уринишлари оқибатида Исломни ҳам, Усмонийларни ҳам бўлиб ташлашга эришди. Бу жуда машаққатли, лекин жуда оламшумул операция эди!

Қўйнида сариқ, мовий кўз, новча ИНГЛИЗни узоқ вақт пайқай олмаган Усмоний давлати ҳам, Ислом ҳам бошқа сўқмоқларга тушиб қолди! Чунки буюк давлатларнинг БУЮКлиги АҚЛЛАРИДА эди. Усмонийлар шундай салбий ва аянчли шароитда ҳам ғарблик қашқирларга икки аср чидаб берди. Тинмай уларнинг ўйинларни бузиб турди. Лекин мусулмонлар қаршисидаги ИТТИФОҚ шунчалик катта эдики, оқибатда аждодимиз ортиқ дош бера олмади.

Сауд давлатини қурган Абдулазиз бирлаштирувчи куч сифатида 22та қабиладан 22 нафар қизга уйланди. Бу оилалардан энг муҳими Ҳасса ал Судаирий эди. Бу оиласидан 7 нафар ўғил ва 4 нафар қиз фарзанд дунёга келди. НАЖДНИНГ кучли оиласининг қизи 11 нафар фарзанд билан рақиб ва кундош оилалар орасидан олдинги қаторга чиқди.

Ўғиллар кейинчалик қироллик тахтига чиқадиган Фаҳд, Султон, Абдул Раҳмон, Ноиф, Турки, ҳозирги қирол Салмон ва Аҳмад эди. Қизлар эса Лулуваҳ, Латифа, Жавҳара, Жавоҳер эди. СУДАИРИЙ ЕТТИЛИГИ деб аталадиган ака-укалар 1960 йиллари САУД билан ФАЙСАЛ орасидаги тахт талашида ўзлари қўллаган номзодни қиролликка келтиришга муваффақ бўлишди. Шу кундан бошлаб, давлатнинг ҳар бир критик лавозимига ушбу авлоддан камида вакил қўйиладиган бўлди. Файсал ҳам тахтга чиқиш учун улар билан келишиб олишга мажбур бўлган эди.

Яъни АБДУЛВАҲҲОБ билан қўл ушлашиб йўлга чиққан Муҳаммад ибн Сауднинг авлоди тахт учун бир-бирини билан жанжаллашмоқда эди. ЁШИ КАТТАСИ ТАХТГА ЎТИРАДИ деган қонунини ҳам Судаирийларнинг еттиталиги Файсалга берган дастаги билан бузаётган эди.

Энди янги қирол Салмондан кейин ишлар яна алғов-далғов бўлади. Бу ҳатто у ҳаётлигидаёқ бошланади. Бунинг сабаби нима дейсизми?

Меркель 2014 йил июнь ойида бир рус журналига берган интервьюсида “Путиннинг Лиссабондан Владивостокгача бўлган шериклик иқтисодий бозор фикрини қўллаб-қувватлайман” деди. Бу Атлантик океанидан то Япониягача бўлган бўлган жойларни қамрайди... Франция ва Германия Американи мувозанатда ушлаш учун РОССИЯ томонга майл қилишди. Лекин УКРАИНА CIA (ЦРУ) томонидан жанг майдонига айлантирилганидан кейин бунга немислар ҳам аралашишга мажбур бўлишди.

Франция эса русларни ёнига олиб, Американи Ўрта Шарқ ва Африкадан сиқиб чиқармоқчи эди. Лекин бутун ўйинларни САУДлар бузаётган эди.

Нефть баҳоларини тушириб, Россиянинг заиф биқинига зарба беришди. Табиийки, бу ишнинг ортида Америка турарди. Саудлар фақатгина буйруқни бажараётган малай эди. АҚШ, русларнинг ўнг қўли билан Хитойни, чап қўли билан эса Европани бир-бирига боғлашини исташмаётган эди. Акс ҳолда бу улар учун ИНТИҲО бўларди.

Булар бўлиб ўтаётган бир вақтда “Standart and Poors”, “Fitch” ва “Moody's” Россиянинг рейтинг балини пасайтирди. Яъни пулдорларга “У ердан дарҳол қочиб қолинг!” деди.

Бу вақтда 3 нафар россиялик Нью-Йоркда биржада ҳибсга олинди. Бу рақамнинг 1500 тага етиши айтиб ўтилди. Кеча эса АҚШ президенти Обама ёнига Американинг асл хўжайинлари ҳисобланган Джеймс Бейкер, Брент Скоукрофт ва Кондолиза Райсни олиб, Риёдга учди. Таъзия билдириш учун!

Табиийки, CIA директори Жон Бреннан ҳам шу ерда эди. Маслаҳатчилар Сьюзан Райс ва Лиза Монако ҳам ҳозиру нозир эди.

“Charlie Hebdo” теракти билан Америка ва CIA мусулмон оламини ЕВРОПАдан супириб ташламоқчи бўлганини очиқ-ойдин кўрсатди. ИШИДга дастак бераётган ва мисрдаги СИССИЙни ҳам қурол билан таъминлаётган САУДЛАР бу ишда ҳам АҚШнинг ёнидан жой олганди. Яъни Вашингтоннинг амрини сўзссиз бажармоқда эди. Қўлларидаги нефть ва долларнинг кучи буни амалга оширишга етиб ортарди. САУДЛАРнинг Вашингтоннинг чизган чизиғидан чиқмаслигини кўрган ГЕРМАНИЯ жанозага 700 Евролик суистеъмол учун лавозимидан олинган собиқ президент Кристиан Вульфни юборди. ЯЪНИ ваҳҳобийларга “ҚАЙҒУНГИЗГА ШЕРИК ЭМАСМИЗ!” демоқчи эди. САУД ХОНАДОНИГА қарши операциялар жуда яқин эди!

Ғарб, Арабистонни бўлиб парчалаш учун келмоқчи эди. Бунга илк ишорат дафн маросимида берилди.

Америка ҳам, Европа ҳам жуда аниқ сўзлаётганди. Фақатгина биз эшитмаётган эдик. Россия зарба устига зарба олаётган бир вақтда ГАЗПРОМ “2016 йилдан эътиборан ГАЗ ҚУВУРИНИНГ КАЛИТИ Туркиянинг қўлида бўлади!” деган хабарни эълон қилди. Энди ИККИ ТАРАФ ҳам Туркияни ёнига олишга мажбур эди. Аввал ҳам айтганимиздек ТУРКИЯсиз ҳеч ким бир одим ҳам ташлай олмасди. Агар Туркия “Европа” дейдиган бўлса, Обама янада катта самолёт ва янада кўп одамлари билан Анқарага келишга мажбур бўларди. 


Бошқа мақолалар