- 2015-01-24
Бутун дунёда оммалашган кино, телевидение, газета, журнал ва РЕКЛАМА АГЕНТЛИКЛАРИнинг ўзаро яширин алоқасини бизлар ҳали билмаймиз. Уйимизнинг тўригача кириб борганларнинг кимлиги ҳақида умуман бош қотирмаймиз.
Буларнинг ортида катта ақл ва ташкилот турганлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Аҳвол шу бўлганидан кейин ўзи КИМ КИМ БИЛАН ТОРТИШЯПТИ деган саволни ҳам хаёлимизга келтирмаймиз. Президент Обамага қаранг. Нима аҳволга келтиришди президентни... АҚШ президенти сифатида Эрон билан ядро тижоратини йўлга қўймоқчи бўлди. Лекин куни кеча НЕТАНЯҲУни тик туриб олқишлаганлардан 47 таси Эронга очиқ хат ёзди. Мактуб ҳақиқатан жуда очиқ эди: “Халқаро келишувларни қабул қилиш ваколати конгрессдадир. Обама кетгач, янги президент бу келишувни бир зумда бекор қила олади...” Яъни 47 РЕСПУБЛИКАЧИ ўз президентининг тагига сув қуймоқда! Бутун дунёга шарманда қилиш учун қўлларидан келганини қилмоқда. Бу эса, биз қачонлардан бери ёзиб келаётган Америкадаги ички курашнинг сепкиллари холос. Обама шубҳасиз АҚШ нинг Бош қўмондони. Лекин сенаторлар унга зиғирча эътибор қилишмасди. 2-рақамли шахс Байден ҳам исён қилиб “36 йиллик сенаторлик ҳаётимда бундай беманилик кўрмадим. Давлат анъаналаримизни йўқ қилишга уринаётганлар бор. Президентга расман чоҳ қазишмоқда” деди. Биз дунёнинг дуч келган минтақасидаги жанжалларни мана шу нуқтаи назардан кўриб-кузатишимиз керак. Американинг ичида кетаётган курашнинг бизга ҳам катта таъсири бор. Обама ҳеч ким ўйламаган бир жумла билан ҳодисаларни хулоса қилди. Бир жумлага бир КИТОБНИ сиғдирди. “Эрондаги муҳофазакор қатлам билан бирга ҳаракат қилаётган бизнинг сенаторлар борган сари жуда ажойиб бир коалиция вужудга келтиришмоқда” деб ИККИ ГУРУҲНИНГ ҲАМ АСЛИДА АЙНИ бир фирқа эканлигига шама қилди. Бизнинг бошимизга бало бўлиб келаётган МОДЕЛку бу! Яъни биздан бўлиб кўриниб, аслида ЯҲУДИЙ БАРОНЛАРГА ёки яна ташқи аллакимларга хизмат қиладиган ичимиздаги бегоналар йўқми бизда? Афсуски тонналаб топилади. Фақат биз уларнинг қора қош, қора кўзларига қараб "у биздан" деб ўйлаймиз. Лекин гуруч орасидаги оқ тошлар эканини била олмаймиз. Шу ерда туғилиб, шу ернинг нонини еганлар қанақасига ташқарига хизмат қилиши мумкин? Чунки Исроил давлат анъаналарида ва турмуш тарзида бор бунақа таълимот! "ҲИЙЛАЛАР БИЛАН БОРИНГ ВА ИЧКАРИДАН УРУШ ЧИҚАРИНГ! Бу уларнинг ҳаётдаги энг муҳим асосларидандир. Бизлар Усмоний давлати билан Туркистон хонликларининг сўнгги йилларида, революциядан кейинги совет республикалари ва мустақиллик йилларида, башараси бизга ўхшаса ҳам асло биздан бўлмаганларни пайқай олмадик. Айниқса фаолиятларини ер остида давом эттириб, кучайган яширин гуруҳларга бас кела олмадик. Ҳолбуки куч-қувват уларда ва ўзлари эса, махфий қоронғи ва биз кўра олмайдиган жойларда эди.
Дунёдаги президентлардан Обама, Путин ва Ражаб Эрдўғон охирги бир неча йил давомида худди ўша яширин ҚИРҚОЁҚбилан жиддий равишда шуғулланишяпти. АҚШ ичида кетаётган ички кураш, Россияга қилинаётган иқтисодий эмбарго ва Туркияда намойишлар орқали халқни кўтаришга уринишлар ва жанубий чегараси бўйлаб ИШИД деб номланувчи, аслида эса, инглиз-яҳудий иттифоқидан иборат армиянинг таҳдид солиши мана шу ҚИРҚОЁҚни безовта қилишнинг оқибатларидир! Ушбу учта давлатдан нисбатан заифроғи албатта Туркия. Чунки унинг бошқарув тизимида "уларнинг" салмоғи оғир. Бир тарафдан Англия, нариги тарафдан яҳудий баронлар ўлкани ҳеч кимга беришни исташмайди. ПУЛЛАРИГА ва ҚУРГАН АЛОҚА ТЎРЛАРИГА қаттиқ ишонишади. Медиа, социал тармоқ ва алоқанинг ҳар турлисидан фойдаланиб, БИЗНИ ЎЗЛАРИ ИСТАГАН НАРСАНИ ЎЙЛАШГА МАЖБУР ҚИЛИШЯПТИ. Логотиплари, эмблемалари ва шиорлари билан аллақачон ҳаётимизнинг бир парчасига айланишган. Лекин биз булардан хабаримиз йўқ. Фақат ПУЛНИНГ етарли эмаслигини билганлар буни МЕДИА билан қўлтиқлаб туриб, нишонга олган ўлкаларида хоҳлаган тартибсизликларини уюштиряпти.
Лондон олимпиадаларидан 5 йил аввал яъни 2007 йили баъзилар олимпиаданинг ЛОГОТИПИНИ битта ширкатга буюртма қилди. Бир миллион долларлик иш эди бу! Реклама иши шундай ажойиб соҳа эдики битта офисда эмблема деб бир нечта қинғир-қийшиқ расм чизиларди ва бир миллион доллар қўлдан қўлга кўчарди қўярди. Аслида пулдан ҳам муҳими бу ердаги РАМЗИЙ ХАБАР эди. Бизлар одатда ҳеч эътибор бермайдиган ва онгимизнинг ортига йўлланадиган рамзий хабар! Икки рекламачи дўст бўлган Майкл Вольф ва Уолли Олинс 1965 йили “WOLFF OLINS” номли реклама ширкатини қуришди. Ширкат тезлик билан ўсди. Шўъбалари Гамбург, Париж, Сан Франциско, Дубай, Лиссабон ва Нью Йоркгача етиб борди. Икки дўст ишларни кенгайтирди. Энергетикадан шоколад секторигача кириб боришди. Давлатлар ва жамиятларни бошқара оладиган ОЛИЙ АҚЛ даражасига етишди. Муҳим операциялар улардан берухсат амалга оширилмасди. 5 йил аввал жуда махсус буюртма олдилар. Лондон олимпиадасининг логотипини ишлаб чиқишлари керак эди. Ишга киришдилар.
Ҳеч кимга ҳеч нарса демай ишга муккасидан кетдилар. Куни келганида ЛОГОТИПни намойиш қилишди. Табиий ҳамма у кунга шай турган эди. Гулдурос қарсаклар ва олқишлар билан кутиб олишди... Аслида ўртада оддийгина бир логотип бор эди холос. Ҳечкимни лол қолдирадиган зўр томони ҳам йўқ эди. Лекин ҳеч ким буни ёза олмасди. Балки-да ҳеч ким тушунмаганди. Лекин берилган РАМЗИЙ ХАБАР жуда аниқ эди.
Камида икки асрдан буён Инглиз қироличасининг ПУЛИ БИЛАН СИОНИЗМГА хизмат қилинмоқда ва ҳисса қўшилмоқда эди. Чунки тайёрланган ЛОГОТИП ҳамма нарсани сўзсиз айтиб англатиб турарди... Логода 2012 деган йилни ифодалаш учун очиқчасига ZION деб ёзилган эди. Қоронғу алоқалар, масонлик ришталари Лондонга яна бир бор тамға урган эди. ZION ёзувииннг устига эса ниқоблаш учун олимпиада ҳалқалари қўйилганди.
Кимдан сўраманг бутун дунё олипиада ҲАЛҚАЛАРини қадимги юнондан келган деб ўйлайди. Ҳолбуки ҳақиқат умуман бошқача. Бу фақат масонлар тушуна оладиган модел эди. Француз машҳур МАСОН Кубертеннинг идеяси эди олимпиада! Юнон билан ҳеч алоқаси йўқ. Айниқса чамбар, ҳалқа ва доиранинг юнон маданиятига мутлақо яқинлиги йўқ эди. Лекин бу халқалар СИОНИЗМ учун муҳим эди. Бу ҳамма жойда кўриниб туриши керак эди. Лондондаги олимпиада логосини ишлаб чиққанлар ҳам ЯҲУДИЙ эди. Кейинчалик “Wolff Olins”ни таркибига олган “OMNICOM” ҳам катта гигантлардан эди. Кундалик ҳаётимизда бунга ўхшаган юзлаб ҳар куни ЛОГОТИП қўлимидан, кўз олдимиздан ўтмоқда. Биз эса, ўзимиз билмаган ҳолда ушбу ташкилотга бўйсунардик.
Пул, банк, реклама ва медиа фойда кўрмоқда, ЎРТА ШАРҚ, ЎРТА ОСИЁ эса зиён кўрмоқда!
Аслида кимдир бизнинг пулимиз билан бизни бошқараётган эди. Беш тийинга босиладиган ДОЛЛАР БИЛАН, яъни қоғоз билан дунёни титратишаётган эди. Лондон олимпиадасидаги шиор “БИР НАСЛГА ИЛҲОМ БЕР” эди...
Яъни мақсад ҳаммани ўзлари хоҳлаган ҳаёт тарзига ва дунёқарашига етаклаш эди. Кундалик ҳаётда биз буни асло ва қатъиян кўра олмасдик. Чунки УЛАРнинг юзлаб, минглаб АҚЛЛИ ОДАМЛАРи турли минтақаларда битта ягона ташкилотга хизмат қилишарди. Чунки ораларида муштарак АҚЛ ва муштарак Манфаат бор эди! Биз эса, тарқоқликни, уруғ-аймоқчиликни, жанжаллашишни, тан олмасликни, сабрсизликни, четлатишни ва муҳими ўз-ўзига бек бўлишни жуда хуш кўрардик. Ўзимизни катта одамлардек тутсак-да, худди тирранчага ўхшаб майда-чуйда ўй-хаёллар билан ҳаёт кечирардик. Юқорида айтганимга мисол тариқасида юзлаб маҳсулот ва ўнлаб хабарларни келтириш мумкин. Бу уларни фақат кучайтириб, енгилмас қилади. Аслида куч мана шу яширин озчиликдан иборат ҚИРҚОЁҚда эмас, МИЛЛАТда! Бир-бирини тушунишга ҳаракат қиладиган инсонлар кучнинг ўзгинасидир. Бир-бири билан тил топиша олган гуруҳлар Миллат бўла олади! Халқлар ҳам, давлатлар ҳам мана шу йўл билан улғаяди, кучаяди ва буюклашади. Биз эса, бир-биримизни тушунмаслик учун расмий матбуотда ҳам атайлаб икки хил алифбода, уч хил тил ва йигирма қанча шевада "гаплашиб-тушунишга" уринардик. Шунинг учун ташқарига хизмат қилувчи 4-5та олифта қурол-яроғсиз келиб, миллионлаб "ўзига бек"ларни қул қилиб сотиб юборарди. Ташқаридан келган ҳеч нарсани суриштирмайдиган халқлар ўз сиёсатчилари, ўз фарзандлари бирон янги сўз айтиб қўйса борми, тамом қиёмат бошланарди. НИМА УЧУН? Обама ва уни постга олиб келган куч аслида давлат ичига кириб олган мана шу яширин Моделга ва уни таъсис қилган ҚИРҚОЁҚқа қарши бош кўтарди. Путин ҳам, Эрдўғон ҳам ўз ўлкаларида худди шу курашга киришишди.
Лекин жуда махфий равишда шаклланган тўдага бас келиш қийин иш. Бир-икки кунда ҳал бўладиган иш эмаслиги аниқ. Лекин муҳими бу йўлда қадам ташланди. Пул ва матбуотдан фойдаланиб ВУЖУД ТОПГАН қоронғи куч йўқ қилинмаса ҳам, ТЎХТАТИЛИШИ керак.
Битта нарсани яхшилаб билиб олишимиз керак. Ҳеч нарса ва ҳеч ким бизга тақдим қилинганидек, кўрсатилганидек эмас! Айниқса шахслар, рамзлар, эмблема ва логолар! Уларнинг "ёмон, ёв, ғов" деганларини озгина танишга, тушунишга ҳаракат қилсак, кучимизни янгидан кашф қиламиз. Ичимиздан чиққан айримлар агар улар учун ёмон бўлса, ишонаверинг биз учун мукаммал демакдир. Ҳийла-найранг билан иш қилишларини эсдан чиқарманг!