- 2017-11-30
Россия парламентининг қуйи палатаси Дума “Қиёмат куни яқин” тарзидаги хабарларни провакация ҳисоблаб, ОАВ раҳбарларидан қиёмат куни ҳақидаги шов-шувларини бас қилишларини талаб қилди.
Россия парламентининг қуйи палатаси Думанинг Фан қўмитаси тарафидан ОАВларга кеча тарқатилган мактубида шундай дейилган:
“Россия парламенти бутун оммавий ахборот воситалари раҳбарларига мурожаат қилиб, халқни 21 декабрь қиёмат куни деб қўрқитмаслигини талаб этади. Қиёмат куни ҳақидаги гипотетик иддао Фан қўмитаси тарафидан текшириб чиқилди. 21 декабрда бундай ҳодиса кутилмагани каби яқин келажакда ҳам бўлиши кутилмаяпти. Россия матбуотининг бу мавзуни кўпроқ муштарий жалб қилиб кўпроқ тиражда газета сотиб фойдаланиш мақсадида шов-шув қилиши зарарли бир провакация ҳолига келди.”
Йўқсиллар туз, шакар ғамламоқда, бой-бадавлатлар қиёматдан сақланиш учун бункер қурмоқдалар
Россия парламентининг бундай ажойиб мурожаатига туртки бўлган кўплаб ҳодисалар юз бермоқда.
Сўнгги ойларда Россиядаги йўқсил ва бадавлатлар "яқинлашиб колган" қиёмат кунига бирдек ишонишиб, ҳамёнига қараб, фарқли тайёргарликлар кўришмоқда. Айниқса вилоятлардаги рус аҳолиси қиёмат таҳликаси билан давлатнинг асосий эҳтиёж молларини талаб кетмоқда. Қиёмат кунига тайёргарлик бўйича лидер Сибирдаги Олтой ўлкасидир. Бу ерлик аҳоли дўконларда туз, шакар, ун ва гугрт қолдиришмади.
Қиёмат кунининг яқинлашганига миллиардлаган доллар маблағи бўлган бадавлат руслар ҳам ишонмоқдалар. Россия пойтахти Москва атрофида ҳашаматли виллалари бўлган бойваччалар ер остига бункерлар қурдирмоқдалар.
“Кеч бўлмасдан қиёмат кунига тайёрланинг” шиори билан бойларга хизмат кўрсатадиган ер ости бункерлари қурадиган ширкатлар ҳам пайдо бўлган. Энг арзони 1150000 доллар атрофида бўлган беш кишилик бункер уч ой бўйи ер юзига чиқмасдан ҳаёт кечириш кафолатини беради.
Россияда 21 декабрь қиёмат бўлишига ишонган гадолар билан бойлар орасидаги фарқ бойларнинг бункерларига ғамлаган консерваларининг фақат Европада ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан танланганида.