- 2023-07-14
Европа парламентининг янги раиси социал демократлар номзоди италиялик Сассоли бўлди.
Европа иттифоқига аъзо ўлкаларда май ойида ўтказилган сайловларда биринчи турда ғолиб аниқланмади. Қоидаларга кўра, биринчи турда 51% овоз тўплай олмаган номзодлар иккинчи турда парламент раислиги учун мусобақани давом эттиришди. Социал демократлар номзоди Давид Мариа Сассоли 345 овоз тўплади. Европа яшиллар партияси номзоди немис Ска Келлер 119, Европа шимол сўл-яшиллар партияси номзоди испан Сира Рего 43 ва Европа ҳимоячилари ва реформистлар номзоди чехиялик Ян Заградил 160 овоз тўплади.
Шу тариқа 63 ёшли Сассоли Европа парламентининг раислигини италиялик Антонио Тажанидан қабул қилиб олади. Собиқ журналист бўлган Сассоли 2014 йил 1 июлда Европа парламенти раис ўринбосари этиб сайланганди.
Европа парламенти раиси парламентнинг расмий вакили сифатида барча ҳаракатларни бошқариб туради. Кенгашга раислик қилади. Раис айни вақтда ҳуқуқий ва ташқи алоқалардан парламентнинг тамсилчиси сифатида кўрилади. Европа иттифоқи бюджетини тасдиқлайдиган раис иттифоқ қонунлари муомалага кириши учун кенгаш раиси билан имзо қўяди.
Европа парламент аъзолари 5 йил муддатга сайланиб, раис ҳар 2,5 йилда алмашади. Европа парламенти бундан ташқари Европа иттифоқи ташкилотлари орасида аъзолари халқ тарафидан сайланадиган ягона ташкилот ҳисобланади. Европа парламентида аҳоли сонига кўра, 28 та аъзо ўлкани тамсил қилувчи 751 нафар депутат фаолият юритади.