Россия Киевни нишонга олди


  • 24 Апрель, 2025
  • 11

Россия кечаси Украина пойтахти Киевга дрон ва ракета ҳужумларини амалга оширди. Ҳужумлар натижасида камида 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди.

Россия билан Украина ўртасида тинчлик умидлари пучга чиқмоқда. Киев ҳарбий маъмурияти баёнотида, Россия кучлари кечаси шаҳарнинг турли ҳудудларига дронлар, бошқарилувчи ракеталар ва баллистик ракеталар орқали кенг кўламли ҳужумлар амалга оширгани айтилган.

Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко ҳужумлардан сўнг кўплаб уйларда ёнғин чиққанини, шунингдек, автотранспорт воситалари ва савдо биноларига шикаст етганини маълум қилди.

Ткаченко турли жойларда ракета ва дрон қисмлари топилганини таъкидлади. Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко эса ҳужумларда камида 2 киши ҳалок бўлгани, 1 нафари ҳомиладор аёл ва 6 нафари бола бўлган жами 54 киши яраланганини маълум қилди.

Кличконинг сўзларига кўра, 38 киши шифохонага ётқизилган ва қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.


Бошқа мақолалар