- 2021-04-26
Ташкил топганидан, яъни 1948 йилдан бери давомли уруш, тўқнашув ва безовталик остида яшаган исроилликлар бу ҳолатдан безор бўлдилар. Сўнгги воқеаларга жавобан Хамаснинг ҳужумидан қўрққан яҳудийлар Исроилни тарк этишни бошлади. 6 та бадавлат яҳудий оиласи ҳаво йўли билан ватанини тарк этиб, Европа ва Америкага кўчиб кетдилар.
Бу оилаларга қўшимча Ғарбдаги бир телевидения каналининг Тель-Авив бюросида ишлайдиган мухбирларнинг ҳам истеъфога чиқиб, ўз мамлакатларига қайтиб кетгани билдирилмоқда.
Бундан роса 114 йил аввал Швейцариянинг Базель шаҳрида ўтказилган Дунё сионист конгрессида олинган қарорга кўра, бир қатор суиқасд, ишғол, уруш ва ер сотиб олиш орқали 1948 йили БМТнинг қурган Исроилида жангу жадалларнинг охири кўринмай кетиши бадавлат оилаларнинг бу ерда яшаш умидини сўндирди.
"Миллий газета"нинг хабарига кўра, ташкил топган кунидан бери аввало маҳаллий Фаластин халқи билан тўқнашиши ва узлуксиз уруш ҳолатида бўлиши ҳамда чир айлана қўшни давлатларнинг ҳаммаси билан ит-мушукдай бўлиши яҳудий аҳолининг ҳаёт хавсизлигига жиддий равишда соя сола бошлади. Натижада аҳоли орасида кун ўтган сайин "ватан"ларини тарк этиб, тинчроқ ўлкаларга кўчиб кетиш истаги пайдо бўлаётган яҳудийлар ортиб бормоқда.
Исроиллик бадавлат яҳудий оилаларнинг ва баъзи мухбирларнинг ўлкани тарк этишни аллақачон бошлаб юборгани маълум бўлди. Исроилнинг ўтган ҳафтадаги Ғазо секторига тўсатдан қилган ҳужумида Фаластин Қассам бригадаси қўмондони Аҳмад Ал-Жабарийни шаҳид этиб, ярмидан кўпини ёш болалар ва аёллар ташкил қилган 170 нафар мусулмонни қатл этишлари бутун дунёда норозиликларга сабаб бўлди.
Қассам бригадасининг зудлик билан Ғазо чегарасига яқин Исроил ҳудутларига снарядлардан ўт очишига тўсқинлик қила олмаганлиги ва бу снарядларнинг ҳатто Тель-Авивга тушиб, 3 исроилликни ўлдириши бадавлат яҳудий оилаларининг Исроилдан Ғарб ўлкаларига кўчишига сабаб бўлди.
Ақл-ҳушини йиғмаса, Исроилга тинчлик йўқ!
Туркия ва Миср бошчилигида Фаластин, Қатар, Тунис, Марокко, Ливан, Иордания, Ироқ ва Судан давлатлари Ташқи ишлари вазирларининг Ғазога қилган тарихий сафарлари ва Қассам бригадасининг Тель-Авив соҳилларини ўққа тутиши Исроилда ваҳимага сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Бошқа тарафдан сиёсий мутаҳассислар, Исроилнинг Ғазога қарши аҳмоқона қилиғидан сўнг Миср ва Туркия бошчилигида бир неча давлатнинг норозилиги ва бирга ҳаракат қилишининг ҳам минтақада Исроилнинг ёлғизлигини янада орттирганини айтишмоқда.
Туркия Миллий разведка ташкилоти маслаҳатчиси Ҳоқон Фидоннинг Қоҳирадан юборган мулоқот хабарларида кун тартибига келган деталларга кўра, Исроил Араб баҳоридан аввалгига қараганда кўпроқ ташвиш чекмоқда.
Мисрда Ҳусни Муборакнинг истеъфоси ортидан ташкил топган Мурсий раҳбариятининг Исроилга қарши Фаластин сафидан ўрин олиши ва Рафоҳ эшигини очиши билан Исроилнинг муҳим қувватини йўқотганлиги маълум бўлди. Худди шунингдек Тунисда 23 йиллик Зайнал Обидин бин Али раҳбариятининг ўлкани тарк этиши ортидан Исроилнинг яккалашиб қолгани разведка ҳисоботларида қайд қилинди.
16 минг заҳирадаги зобитларни хизматга чақирган Исроилнинг сулҳга рози бўлиши ва 170 шаҳид беришига қарамай бунинг Хамас тарафидан бир ғалаба сифатида нишонланиши “Исроилнинг бардавомлик муаммоси” қўрқувини кун тартибига келтирди.