Тожикистон жосус лицейларни бекитди


  • 7 Августь, 2015
  • 2832

Тожикистондаги нурчилар ёки Фетҳуллах Гуленчилар деб номланувчи ноконуний жосус тайёрловчи ташкилотга тегишли “Шалола таълим маркази”нинг давлат бошқарувига қайтариш ҳақидаги қарор президент Имомали Раҳмон тарафидан имзоланди.  

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўлкада фаолият кўрсатадиган Гуленчиларга оид мактабларни давлат қарамоғига қайтариш ҳақида қарор имзолаганлиги маълум қилинди.

Тожикистоннинг “Ҳовар” давлат агентлигининг хабарига кўра, президент Раҳмон тарафидан имзоланган қарорга асосан ўлкада фаолият кўрсатадиган “Шалола таълим маркази”га тегишли 7 та тожик-турк лицейининг номи “Қобилиятли ўқувчилар лицейи” деб ўзгартирилиб, давлат халқ таълими бўлимига қарашли бўлди.

Ушбу қарор билан бундан ташқари ҳукумат тарафидан Тожикистон таълим вазирлиги ва тегишли вазирликлар керакли ҳужжатларни тайёрлаш кўрсатмаси берилди.

Тожикистон таълим вазирлигининг мактабларнинг давлат қарамоғига берилиш даврини бошқарадиган ташкилот эканлиги таъкидланган қарорнинг сўнгги моддасида ушбу лицейларнинг фаолиятига изн берган 1994 йил 19 августдаги Тожикистон вазирлар маҳкамасининг қарори кучдан қолганлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон таълим вазирлиги жорий йил бошида “Шалола таълим маркази”га оид лицейларнинг шартнома муддати тугаганлигини хабар қилганди.

Туркиядаги махкамалар томонидан “Ф.Гулен жинойи тудаси” деб номланган гурух Тожикистондаги илк мактабини 1992 йили очганди. Сўнгги ўн йилда ушбу лицейлар борасида кўп тортишувлар ва бекитилиши ҳақидаги талаблар тез-тез кун таритибига кела бошлаганди. “Шалола таълим маркази” қарамоғидаги ва “Тожик-турк лицейи” номидаги лицейдар пойтахт Душанбе ва баъзи шаҳарларда фаолият кўрсатарди. 


Бошқа мақолалар