- 2017-06-15
Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШнинг Каракасдаги элчиси Тодд Робинсонга ўлкадан чиқиб кетиши учун 48 соат муҳлат берди.
Мадуро телевидение орқали берган баёнотида Робинсон ва ўринбосари Брайан Наранхони Венесуэла ҳукуматига қарши тил бириктириб, фитна чиқаришга уринишда айблаб, мамлакатдан чиқиб кетишлари учун 48 соат муҳлат берганини маълум қилди.
Мадуронинг бу сўзларига қарши АҚШ тарафидан ҳеч қандай изоҳ келмади. АҚШ ташқи ишлари вазири Майк Помпео Венесуэлада ўтказилган сайловларни “қаллоблик” қилинганлиги сабабли қоралашини билдирганди.
Баёнотда “АҚШ 20 майда ўтказилган Венесуэладаги қалбаки сайловларни қоралайди. Бундай сайловлар конституцияга тажовуз ва Венесуэланинг анъанавий демократиясига нисбатан ҳақоратдир” дейилган эди.
Венесуэла миллий сайлов кенгаши раиси Тибисей Люсена баёнотда сайловларга 46% аҳоли қатнашиб, 8 миллион 300 мингдан ортиқ овоз ҳисобланганлигини эълон қилди. Люсена 5миллион 800 мингдан ортиқ овоз олган Мадуро 68% овоз билан янгидан президентликка сайланганлигини маълум қилди.