- 2021-06-09
Германиянинг энг катта банки бўлган “Deutsche Bank” кризисдан чиқиб кетиш учун 200 та филиалини бекитишини хабар берди.
Банк тарафидан кеча эълон қилинган баёнотга кўра, белгиланган стратегиялари бўйича ҳар тўрт филиалдан биттаси бекитилади. Бунга кўра 723 филиалнинг 188 таси жорий йилнинг кузидан бошлаб, 2017 йилнинг баҳор ойигача бекитилади. Қолган 535 та филиалда эса иш унумдорлигини ошириш учун чора-тадбирлар олинади.
“Deutsche Bank” бошқарув кенгаши раиси Джон Крайан ўтган кузда берган интервьюсида 4 минг нафар ходимнинг ишдан бўшатилишини эълон қилганди.
Бу доирада 2018 йилгача якка ҳолда ва оммавий равишда 2 минг 500 киши ишдан бўшатилади.
Қайси филиалларнинг бекитилиши борасида касаба уюшмаси вакиллари билан музокаралар олиб борилаётгани ва натижалар яқин кунларда эълон қилиниши айтилди.
145 йиллик ўтмишга эга “Deutsche Bank” ҳам акция, ҳам персонал жиҳатидан Германиянинг энг катта банки ҳисобланади.
Бутунжаҳон кризиси даврида “Deutsche Bank” Халқаро валюта фондидан катта кредит сўрайдиган ўлкаларнинг бошига Туркияни қўйганди ва “Нақд пул етишмовчилиги сабабли Туркия 90 миллиард доллар қарз олади” деб иддао қилганди. Франциянинг “Le Monde”, Англиянинг “Financial Times” каби газеталари буни “Туркия фалокат сари елиб бормоқда” деган сарлавҳалар билан шов-шув кўтаришганди.