- 2018-02-27
Хитойлик инвесторлар Қирғизистонда иккита нефтни қайта ишлаш заводини қуришмоқчи
Қирғизистоннинг пойтахти Бишкедан 40 км масофадаги ва эски даврнинг саноат шаҳри Тоқмақда хитойлик инвесторлар тарафидан 70 миллион АҚШ доллари қийматида иккита нефтни қайта ишлаш заводи қурилади.
Бир йил ичида ишга тушириладиган заводдан чиқадиган маҳсулотлар ўлканинг ёқилғи эркинлиги сиёсатини ҳам ўзгартириши таъкидланмоқда. Эски жун фабрикаси бўлган 20 гектарлик майдонга ҳозирдан нефтни қайта ишлаш ускуналари ва технологиялари келтирилганлиги маълум бўлди. Хитойлик завод мудири Го Жинмин қиш мавсуми сабабли ишлар бироз секинлашганлигини, ҳаво ҳарорати исиши билан керакли жиҳоз-ускуналарни келтириш тезлашишини айтди.
Тоқмақ ҳокимияти иқтисодиёт бўлими мудири Радик Шакинов бу келишувнинг Қирғизистон учун дастлабкиси эканлигини таъкидлаб, ишлаб чиқариш бошлангандан кейин ёқилғи бозорида рақобатнинг ортиши ва баҳолар пасайиши кутилишини билдирди.
Мутахассислар эса Қирғизистонда нефть манбалари йўқлигини, бу завод учун хом ашёнинг Қозоғистон ва Россиядан келтирилишини маълум қилиб, шу туфайли баҳоларнинг пасайишига унчалик таъсир кўрсатмаслигини билдирдилар.