Қозоғистон аҳолиси сони маълум бўлди


  • 17 Октябрь, 2022
  • 185

Миллий статистика бюроси Қозоғистон аҳолиси бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Хабарда “Ўлка аҳолисининг сони 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 19 миллион 666 минг 800 кишини ташкил этди. Жумладан шаҳар аҳолиси 12 миллион 131 минг 100 киши (61,7%), қишлоқ аҳолиси эса 7 миллион 535 минг 700 киши (38,3%)дан иборат. 2022 йил бошига нисбатан аҳоли 163 минг 700 кишига ёки 0,8%га ўсган” дейилган.

Шуни таъкидлаш керакки, аҳолининг табиий ўсиши 2022 йил январь-август ойларида 2021 йилнинг шу даврдаги кўрсаткичдан 3,6% га камайиб, 172 минг 400 кишини ташкил этган. Табиий ўсишнинг умумий коэффиценти ҳар 1000 кишига 13,19 ни кўрсатди.

2022 йил январь-август ойларида ўлкага келганлар сони 9595, ўлкадан кетганлар сони эса 18275 киши бўлди.

Асосий миграцион алмашув МДҲ давлатлари орасида бўлиб ўтмоқда. МДҲ давлатларидан келганлар 84,4%ни, кетганлар эса 85,1% ни ташкил этди.


Бошқа мақолалар