Қозоғистон ва Хитой орасида гигант ҳамкорлик келишувлари


  • 11 Декабрь, 2012
  • 1316

Хитой ва Қозоғистон орасидаги тижорат ҳажмининг 2015 йилда 40 миллиард долларга кўтариш учун шартнома имзоланди.

Қозоғистоннинг пойтахти Астанада ўтказилган 6-Қозоқ-хитой иш кенгаши йиғилишида бир орага келган икки ўлка ҳайъатлари тижорат ҳажмини 2015 йилгача 40 миллиард долларга кўтаришга қарор қилдилар.

Қозоғистон Бош Вазир ўринбосари Қайрат Келимбетов ва Хитой Халқ Республикаси Бош Вазир ўринбосари Ван Цишань бошчилигида ўтказилган мажлисда хавфсизлик, энергетика, табиий қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт, молиявий, тижорат, иқтисодий, илм-фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик масалалари хусусида музокалар олиб борилди. Музокара сўнггида бу соҳалар бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Йиғилишда сўзга чиққан Хитой Халқ Республикаси Бош Вазир ўринбосари Цишань икки ўлка орасида айниқса энергетика соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни исташларини айтиб ўтди. Цишань Хитой-Қозоғистон нефть қувур йўли лойиҳаси қурилиши ва икки ўлкани бир-бирига боғлайдиган табиий газ қувур йўли лойиҳаси учун ишлар олиб борилиши кераклигини таъкидлади. Қозоғистоннинг энг катта иккинчи тижорат ҳамкори эканлигини урғулаган Цишань икки ўлка орасида мавжуд тижорат ҳажми 25 миллиард эканлигини ва бу рақам 2015 йилгача 40 миллиард долларга кўтарилишини айтди.

Сўзга чиққан Қозоғистон Бош Вазир ўринбосари Келимбетов эса, 2008 йили Қозоғистон бошидан кечирган молиявий кризис ва Expo 2017 жараёнида Хитойнинг берган кўмагини ёдга олди. Қозоғистон ва Хитой орасида савдо алоқалари энг юқори даражада эканлигини ифода этган Келимбетов энергетика ҳамкорлигининг ривожланиши, нефть қувур йўлининг қувватини ошириш учун яна-да кўпроқ меҳнат қилишларини таъкидлади.

Қозоқ-Хитой Иш кенгашининг еттинчи йиғилиши 2013 йили Хитойнинг пойтахти Пекинда ўтказилиши келишилди.

Кенгаш йиғилишига табрик мактуби юборган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев икки ўлка орасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларига диққат қаратди.


Бошқа мақолалар