Қозоғистонда пенсия ошади


  • 13 Декабрь, 2012
  • 1268

Қозоғистон Бош вазир матбуот хизмати “2013 йил 1 январдан бошлаб пенсия тўловлари 9%га ошади” деб хабар қилди.
Бу билан бир қаторда энг кам пенсия миқдори 17491 тенгедан 19066 тенгегача кўтарилади. Ўртача пенсия миқдори эса 32928 тенгега ошади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирги кунда 1 миллион 770 минг киши пенсия олади. 2012 йил 1 январда пенсия миқдори 9%га оширилганди. Ўртача пенсия миқдори 2012 йил 1 декабрь ҳолатига кўра 38660 тенгени ташкил этади.
Ҳозирги кунда мамлакатда 11 та пенсия жамғарма фондлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 8 миллион 400 минг индивидуал пенсия ҳисоблари расмийлаштирилган. Пенсия жамғармалари ҳажми 2012 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра 3 триллион 79 миллион тенгени ташкил этади.


Бошқа мақолалар