Француз ватандошлигидан чиқади


  • 18 Декабрь, 2012
  • 1179

Машҳур актёр Жерар Депардье Франция ватандошлигидан чиқишга тайёрланмоқда.
Францияда Социалистлар ҳукуматининг бадавлат францияликларга оғир солиқлар режалаштиргани сабабли Бельгияга кўчиб ўтишга қарор қилган машҳур киноактёр Жерар Депардье Бош вазир Жан-Марк Эйро уни танқид қилганидан кейин Франция ватандошлигидан ҳам чиқишини билдирди.
“Le Journal du Dimanche” газетаси Депардьенинг Эйрога ватандошликдан чиқиш қарорига биноан ёзган мактубини нашр этди.
Эйронинг унга нисбатан ишлатган “бечора” сўзини жуда қаттиқ танқид сифатида қабул қилган Депардье “Францияни тарк этиш қарорини берган ҳеч бир киши мендек бечоралик билан айбланмади”- деди.
14 ёшидан бери меҳнат қилаётганини маълум қилган 64 ёшли киноюлдуз сўнгги 45 йилда давлатга 145 миллион евро солиқ тўлаганлигини таъкидлади.
Эйро ўтган ҳафта оғир солиқлар туфайли мамлакатни тарк этаётганларни танқид қилиб “Улар яна-да бой бўлиш учун ўлкани тарк этмоқдалар” деган эди.


Бошқа мақолалар