- 2014-12-09
Францияни ўз таъсири остига олган рекорд даражадаги жазирама иссиқлар ҳаётни тўхташ нуқтасига олиб келди.
Кондиционер сотиб олиш учун дўконларга ёпирилган аҳоли узун навбатлар ҳосил қилган бўлса, бир кишининг тухумни фақат дераза токчасидаги товада пиширган лаҳзалари ижтимоий тармоқларда кун тартибига чиқди.
Бутун Европа бўйлаб таъсир кўрсатаётган ўта иссиқ ҳаво тўлқини, Франция бошлиқ кўплаб мамлакатларда кундалик ҳаётни қийинлаштирмоқда. Электр энергиясидаги узилишлар, мактаблар ва маданий масканларнинг ёпилиши билан бир қаторда иссиқлик омили туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони ортиб бораётган бир пайтда, Франциядан келган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг акс садо берди.
Ҳаво ҳарорати рекорд даражага етган Францияда аҳоли салқинланиш учун кондиционер дўконларига ёпирилди. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларда чекланган миқдордаги кондиционер захираларига эга бўлиш учун тирбандликлар юзага келгани кузатилди.
Энг кўп диққатни тортган тасвирлардан бири эса ҳаддан ташқари иссиқдан безор бўлган бир ватандош томонидан тақдим этилди. Уйидаги газ плитасидан фойдаланмасдан, товани фақатгина дераза токчасига қолдирган киши, қуёш таъсирида тухум пишириб нонушта тайёрлади. Тухумнинг қисқа вақт ичида пишиши иссиқликнинг қай даражада экстремал нуқтага етганини кўрсатган бўлса, ушбу тасвирлар ижтимоий тармоқларда тез фурсатда машҳур бўлиб кетди.
Бошқа томондан, Францияда 23 июнда 29,9 даража билан 1947 йилдан бери июнь ойининг энг иссиқ куни қайд этилди. Парижда ҳарорат 40,9 даражага етган бўлса, мамлакат жануби-ғарбидаги Писсос шаҳарчасида термометрлар 44,3 даражани кўрсатди.
Франция мутасаддилари иссиқ ҳаво тўлқини сабабли 2 нафар боланинг машинада қолиб кетиб, ҳаддан ташқари иссиқлик натижасида ҳаётдан кўз юмганини, сувда чўкиш ҳолатлари билан биргаликда умумий жон йўқотишлари сони 50 тага етганини маълум қилдилар. Метеорологлар эса иссиқ ҳаво тўлқини ҳафта охиригача ўз таъсирини сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.
Мутахассислар ҳаддан ташқари иссиқлар таъсир кўрсатаётган ҳудудларда аҳоли зарур бўлмаса ташқарига чиқмаслиги, кўп суюқлик истеъмол қилиши ва айниқса кексалар ҳамда болаларни қуёшдан ҳимоя қилиш кераклигини таъкидламоқдалар. Францияда кузатилган ғайриоддий ҳолатлар эса иқлим инқирозининг оқибатларини яна бир бор яққол намоён этди.