- 2022-12-02
Британиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Камбрия графлигининг кенгликларида жойлашган “The Ship Inn” паби янги қирол ва қироличасини изламоқда. Кимсасиз оролда жойлашган қиролликнинг тарихи 300 йилга тенг.
Орол қарашли бўлган Барроу-ин Фернесс шаҳри ҳокимияти пабнинг бошқарувини ўз зиммасига оладиган қиролини қидираётганини маълум қилди. 20 гектарлик майдонга эга оролда 14 асрда бунёд этилган қаъла ва лагер майдонлари бор.
Эълонда пабни бошқарадиган киши ёки кишиларнинг 2022 йил апрель ойидан бошлаб 10 йиллик ижара шартномаси билан бошқарувни қўлига олиш мумкинлиги айтилди. Янги қирол изланаётганлигининг сабаби эса эски қиролнинг оролни тарк этишидир.
Оролдаги анъаналарга кўра, янги бошқарувчи “Пиел қироли” деб аталади. Тож кийдириш маросимида янги қирол эски тахтга ўтқазилади.
Маҳаллий ҳокимиятнинг бошида бўлган Анн Томсон Пиел оролининг ўзига хос эканлигини таъкидлаб, янги қирол оролнинг бутун соҳаларига масъул эканлигини айтди. Оролга апрель ва сентябрь ойлари орасида кема ёрдамида бориш мумкин.
Орол сайёҳларга тўлиб тошган вақтлар бўлса ҳам янги қирол ёки қироличанинг орол кимсасиз бўлган вақтларида ҳам ёлғизликда бошқариши керак бўлади.