- 2019-04-20
Мадагаскарда стадионга кириш жойида юзага келган издиҳомда дастлабки маълумотларга кўра 1 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳат олган.
“BBC”нинг хабарига кўра, Африка кубоги саралаш ўйинларида Мадагаскар-Сенегал матчи ўтказилган пойтахт Антананариводаги стадионга кириш жойида издиҳом юзага келди. Минглаб футболсевар ишқибозлар стадионнинг ягона кириш эшигидан кирмоқчи бўлганида юзага келган издиҳомда камида бир киши ўлди, 2 нафари оғир жами 40 киши жароҳат олди.
Африкада стадион издиҳомлари, тиқилинчларни назорат қилишда етарли чора-тадбирлар олинмаганлиги сабабли турли фожиалар юз бермоқда. Ўтган йили Анголада 17, Малвида 7 нафари ёш бола жами 8 киши стадионларда юзага келган издиҳомда ҳаётдан кўз юмишди.