Россияда вулқон уйғонди


  • 18 Декабрь, 2012
  • 1277

Плоский Толбачик вулқони 40 йиллик уйқусидан уйғонди.
Россиянинг шарқидаги Камчатка яриморолидаги Плоский Толбачик вулқони орадан 40 йил ўтиб, илк бора лава ота бошлади.
Вулқондан кўтарилган тутун ва куллар уч километрга қадар чўзилган.
Тоғ атрофидаги ўрмон отилган лаванинг илк қурбони бўлиб, табиий парк жиддий зарар кўрди. Мутахассислар лаванинг она кратердан эмас, тоғнинг ёриқларидан оқишини жиддий таҳдид сифатида қабул қилмоқдалар.
Ушбу минтақага келган туристлар оқаётган лавага қарамай вулқонни кўриш учун қийин саёҳатлардан ҳам воз кечмаяптилар.
Туристларнинг бу таҳликали сафар учун энг яқин аҳоли пунктидан 10 соатлик йўл юришлари ва минг доллар миқдорида маблағ тўлашга рози эканликлари маълум бўлди.
Лекин вулқоннинг ҳаракатга келиши сабабли ҳудудга кириш тақиқланди. Камчаткадаги Плоский Толбачик вулқонида сейсмик ҳаракатлар 5 ойдан бери фаоллашгани қайд этилди.
Вулқонда сўнгги бор лава отилиши 1976 йили содир бўлганди.


Бошқа мақолалар