АҚШда қуролли тўқнашув


  • 29 Декабрь, 2021
  • 175

АҚШнинг Колорадо штатига қарашли Денвер шаҳрида қуролли тўқнашув юз берди. Тўқнашувда 5 киши ҳалок бўлиб, 3 киши тан жароҳати олди.

Денвер шаҳри марказида юз берган қуролли тўқнашувда кимлиги айтилмаган босқинчи турли жойларда ўт очиб, 4 кишини ўлдирган, 3 кишини яралаган, улардан бири полиция ходими. Босқинчининг ўзи ҳам қўлга олиш вақтида отиб ўлдирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўлдирилганлардан иккитаси аёл киши бўлиб, яраланган полиция ходими амалиётга олинган. Полиция вакиллари таътил вақтида “бундай ҳолатнинг” шаҳар ҳаётига ёт эканлигини, воқеа бўйича кенг миқёсда суриштирув ишлари давом этишини билдирди.


Бошқа мақолалар