Грецияда поезд ҳалокати


  • 3 Март, 2023
  • 119

Грециянинг Темпи шаҳарчасида юк поезди билан йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Қурбонлар сони 57 нафарга етди.

Грециянинг Ларисса шаҳрининг шимолида жойлашган Темпи шаҳарчасида юк поезди билан йўловчи поезд юзма-юз тўқнашиб кетишидан рўй берган фожиада қурбонлар сони ортмоқда. Қутқарувчилар матбуот котиби Вассилис Ватракогианнис матбуот анжуманида “Ҳодиса жойидаги қидирув ва қутқарув операциялари бугун ҳам давом этади. Бугун топилган жасадлар билан қурбонлар сони 57 га етди” деди. Ваткогианнис қидирув-қутқарув операциялари давом этиши учун махсус транспортлардан фойдаланишини билдириб, кучли ёғиргарчиликнинг қутқарув ишларини қийинлаштираётганини айтди.

Греция бош вазири Кирякос Мичотакис кечаги мурожаатида ҳалокатнинг инсон хатоси туфайли юз берганлигини билдирганди. Инфраструктура ва транспорт вазири Костас Караманлиснинг истеъфо қарорининг ўринли эканлигини билдирган Мичотакис Греция темир йўллар ташкилоти ва унга боғлиқ бошқа ташкилотлар бошлиқлари ҳам истеъфога чиққанлигини маълум қилди.

Афинадан Салоникка йўл олган йзловчи поезднинг Темпи шаҳарчасида юк поезди билан тўқнашиши натижасида йўловчи поездининг биринчи ва иккинчи вагонлари бутунлай мажақланиб кетган, учинчи вагони эса издан чиққанди. Темир йўл ширкати “Hellenic Train” маълумотларига кўра, ҳалокатда йўловчи поездда 342 йўловчи ва 10 экипаж аъзоси, юк поездида эса 2 нафар экипаж аъзоси бўлган. Йўловчи поезд йўловчиларининг асосан талабалар эканлигини аниқланиб, икки поезд тўқнашувдан олдин километрлар мобайнида бир изда бир-бирига тўғри йўл олганлиги айтилди. Лариссадаги темир йўл вокзал мудири ҳибсга олинди.


Бошқа мақолалар