Трюдо 4 мусулмоннинг ўлдирилишини теракт деб атади


  • 9 Июнь, 2021
  • 306

Канада бош вазири Джастин Трюдо Онтариода айни оиладан 4 мусулмоннинг ўлдирилган ҳужумни “террор ҳужум” деб номлади.

Канада бош вазири Джастин Трюдо Канада парламентининг қуйи палатаси мажлисида ҳужум ҳақида “Бу қотиллик тасодиф эмас. Бу жамиятимиздаги бир одамнинг қалбида нафрат билан суғорилган террористик ҳужум” деб гапирди.

Якшанба куни шом пайти кечки сайрга чиққан оиланинг уйига қайта олмаганини сўзлаган Трюдо “Ҳаётлари шафқатсизча, қўрқоқ ва густоҳларча амалга оширилган ҳужум билан узилди” деди.

Трюдонинг бу оқшом ҳужум юз берган Онтарионинг Лондон шаҳрига бориб, қурбонлар учун ташкил этилган хотирлаш маросимига қатнашиши билдирилди.

Канаданинг Онтарио штатига қарашли Лондон шаҳрида 6 июнь кечки пайт автомобилини тротуардаги пиёдалар устига ҳайдаган минибус ҳайдовчиси бири 15 ёшли қиз бўлган бир оиладан 4 кишининг ўлимига ва 9 ёшли болакайнинг оғир жароҳат олишига сабаб бўлганди.

Натаниэль Вельтман исмли 20 ёшли террорист ҳодиса жойида 6 км масофада қўлга олинди. Полиция хабарига кўра, теракт оиланинг мусулмон бўлганлиги учун амалга оширилган.

Вельтман 4 та қотиллик ва 1 та суиқасд жиноятлари билан айбланмоқда.


Бошқа мақолалар