Оламнинг ярми христиан ва мусулмон экан


  • 20 Декабрь, 2012
  • 2240

 Дунё аҳолисининг 32%и христианлар, 23%и мусулмонлар, 15%и ҳиндулар, 7,1%и буддистлар ва 0,2%и яҳудийлардан иборат эканлиги маълум бўлди. Ҳеч қайси динга ишонмайдиган кишилар эса дунё аҳолисининг 16,3%ини ташкил қилади.

АҚШдаги Рью илмий-тадқиқот институтининг Дин ва Жамият форуми “2010 йилги дунёнинг энг муҳим диний гуруҳларининг катталиги ва географик жойлашуви” номли ҳисоботини чоп этди.

230 та давлатда ўтказилган сўровномалар ва аҳолини ҳисоблаш қайдлари бўйича ҳозирланган ҳисоботда ер сайёрасининг ҳар бир 10 гражданидан 8 нафари маълум бир диний гуруҳга мансублиги аён бўлди. Бу эса 2010 йили 6,9 миллиард бўлган дунё аҳолисининг 84%га тенг келади.

Ҳисоботга кўра, дунёда 2,2 миллиард христиан (32%), 1,6 миллиард мусулмон (23%), 1 миллиард ҳинду (15%), 500 миллион буддист (7%), ва 14 миллион яҳудий (0,2%) яшайди. Буларга қўшимча Африка, Америка, Осиё ва Австралияда ўз анъанавий динларига ишонадиган 400 миллион киши (6%) бор.

58 миллион киши (1%) эса Жайнизм, Сихизм, Шинтоизм, Таоизм, Тенрикио ва Зардуштийлик каби дунёвий динларга ишонишади.

Ҳеч қайси диний гуруҳга мансуб бўлмаганлар сони эса 1,1 миллиард (16%) экани маълум бўлди. Динсизлар христианлар ва мусулмонлардан кейинги ўринни эгаллайди. Бу гуруҳдан маълум бир тангрига ёки руҳга ишонса ҳам, лекин ўзини маълум бир диний гуруҳга қўшмайдиган кишилар ўрин олган.

Географик тарқалиши

Диний гуруҳларнинг географик тарқалишига назар ташланганда Осиё-Тинч океани минтақасида тўпланган Ҳиндуистлар ва буддистлар 99% билан бошда келмоқда.

Ер аҳолисининг 58,8%ининг Осиё-Тинч океани, 11,9%ининг Африка жанубий Саҳара минтақаси, 10,8%ининг Европа, 8,6%ининг Лотин Америка, 5%ининг Шимолий Америка ва 4,9%ининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада яшашини билдирган ҳисоботга кўра, анъанавий динларнинг 90%и билан дунёвий динларнинг 89%и ҳам Осиё-Тинч океани ҳудудида яшайди.

Ҳеч қайси динга аъзо бўлмаганларнинг учдан бири (76%) Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган. Фақатгина Хитойнинг ўзида 700 миллион динсиз яшайди.

Осиё-Тинч океани ҳудуди мусулмонларнинг 62%ига ҳам ватан саналади. Мусулмонларнинг 20%и Яқин Шарқ ва Шимолий Америкада, 16%и эса Африка жанубий Сахара минтақасида яшайди. Европадаги мусулмонлар миқдори эса 2%ни ташкил этади.

Христианлар ва яҳудийларнинг ернинг тўрт тарафига тарқаб кетганлагини намоён этган ҳисоботга кўра, христианларнинг 26%и Европа, 24%и Лотин Америка ва Вест-Индия, 24%и Африка жанубий Сахара минтақасида яшайди. Шимолий Америкадаги христиан нуфузи эса 20%.

Яҳудийларнинг ярми (44%) Шимолий Америкада истиқомат қиладиган бўлса, иккинчи ярми (41%) Исроилда яшайди.

Ҳисобот диний гуруҳларнинг жамият ичида оз ёки кўп бўлиб яшашларига кўра ҳам тасниф қилинган.

Диний гуруҳ аъзоларининг 73% яшайдиган жамиятда кўпчиликни ташкил этишига диққат қаратилган ҳисоботда, қолган 27%нинг эса озчилик бўлиб яшашларини кўрсатади.

Пью илмий-тадқиқот институти мутахассислари бу тафовутнинг фақат катта диний гуруҳлар бўйича олинганлигини, сунний аҳоли кўпчилик бўлган жойлардаги шиалар ёки протестантлар кўпчилик бўлган жойларда католиклар каби гуруҳлар ҳисобланмаганлигини билдирди.

Ҳиндуистларнинг 97%и Ҳиндистон, Мавриция ва Непалда, христианларнинг 87%и эса христианлар кўпчилик бўлган 157 мамлакатда яшашади.

Мусулмонларнинг 73%и ўз яшайдиган ўлкаларида кўпчиликни ташкил эишади. Мусулмонлар кўпчилик бўлган 49 та давлатнинг 19 таси Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларида жойлашган.

Ҳеч қайси динга мансуб бўлмаган кимсаларнинг 71%и 6та давлат (Хитой, Чехия Республикаси, Эстония, Гонг Конг, Япония ва Шимолий Африка)да яшашади.

Буддизм билан бир қаторда анъанавий маҳаллий динлар ва дунёвий диний гуруҳларнинг аъзолари энг озчиликни ташкил этадиган гуруҳлар бўлди. Буддистларнинг аксарияти Бутан, Мьянма, Камбоджа, Лаос, Мўғилистон, Шри Ланка ва Тайландда яшайди.

Яҳудийларнинг 41%и Исроилда мутлоқ кўпчилик бўлиб яшасада, қолган 59%и кам-камдан бошқа давлатларга тарқалиб кетган.

Мусулмонлар энг ёш гуруҳни, яҳудийлар эса энг кекса гуруҳни ташкил қилди.

Ҳисобот баъзи диний гуруҳларнинг бошқа гуруҳларга нисбатан кўпроқ ёш аҳолига эга эканлигини кўрсатди. Ривожланиб келаётган давлатлардаги диний гуруҳ аъзоларининг ёшроқ, саноатлашган давлатлардаги диний гуруҳ вакиллари эса кексароқ эканлиги маълум бўлди.

Диний гуруҳ аъзоларининг ўртача ёшига қаралганида 23 ёш билан мусулмонлар биринчи ўринни, 26 ёш билан ҳиндуистлар иккинчи ўринни эгаллади.

Дунё аҳолисининг ўртача ёши 28 сифатида белгиланган ҳисоботда христианларнинг ўртача ёши 30, бошқа дунёвий динлар аъзоларининг ёши 32, анъанавий дин вакилларининг ўртача ёши 33, динсизлар ва буддистларнинг ёши 34 эканлиги аниқланди. Яҳудийлар эса ўртача 36 ёш билан энг кекса гуруҳ деган номга эга бўлди. 


Бошқа мақолалар