Европарламент вице-президенти ҳибсга олинди


  • 13 Декабрь, 2022
  • 124

Бельгияда Европарламент вице-президенти ва яна уч киши коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинди.

Федерал прокуратура эса ўз томонидан исмларни очиқламасдан сўнгги 48 соат ичида айбланаётган олти кишидан тўрт нафари ҳибсга олинганини билдирди. Тўрт киши Брюссель тергов судьяси уларга “жиноий гуруҳга алоқадор бўлганлиги, пулни “оқлаш” ва коррупция” деган айбловни қўйганидан кейин ҳибсга олинган.

Европарламент вице-президенти Ева Кайли ҳибсга олинган тўрт кишидан бири. Ева Кайли жиноят жойида қўлга олингани сабабли ўзининг депутатлик дахлсизлигидан фойдалана олмади. У ҳибсга олинган вақтда ёнидан қопда пуллар топилган.

Шанба куни кечқурун Европарламент раиси Роберта Метсола Ева Кайлини барча ҳукумат ваколатларидан маҳрум қилди.


Бошқа мақолалар