- 2016-06-10
Кенияда футбол майдонида матч давом этаётган пайтда майдонга яшин тушди. Чақмоқ икки нафар футболчи устига тушиб, улар воқеа жойида ҳалок бўлди.
Матч давомида юз берган воқеа ҳаммани даҳшатга солди. “The Citizen Digital”нинг хабарига кўра, Кенияда юз берган воқеада ўлканинг ғарбидаги Кисси шаҳарчасида ҳафта охирида ўтказилган футбол матчи вақтида майдонга яшин тушди.
Манянси-Гианчор футбол клублари ўзаро учрашуви вақтида юз берган воқеада ҳар иккала жамоадан бир кишидан ҳалок бўлди. Яраланган яна икки нафар футболчи касалхонага ётқизилди.