Уяли телефоннинг рак келтириб чиқариш хавфи йўқ


  • 30 Декабрь, 2012
  • 1476

 Уяли телефон сигналлари борасида сўнгги 10 йилда ўтказилган тадқиқотлар соғлиққа зиён етказувчи деб ҳисоблашлари 

учун ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилди.

Оукланд университети рак ва эпидемиология профессори Мар Элвуд соғлиққа салбий таъсир қилувчи хавфнинг қатъий йўқ эканлигини билдирди.

Швед ҳукумати мобил телефонлар ва электромагнит тўлқинлар билан боғлиқ бир тадқиқотни бошлади. Ҳукумат топшириғи билан швециялик мутахассислар профессор Мария Фейчтинг, профессор Йнгве Хамнериус, доцент Лена Хиллерт ва профессор Андрес Ахлбомдан иборат гуруҳ электромагнит тўлқинлар борасида сўнгги 10 йил ичида ўтказилган тадқиқотларни ўрганиб чиқди. Швеция социал жамият ва социал тадқиқотлар Кенгаши ҳомийлигида тўпланган гуруҳ бир неча тадқиқотнинг маълум бир ҳудудда электромагнит тўлқинлар остида қолиши мобил телефон фойдаланувчиларига ҳеч қандай зарар беришини кўрсата олмаганини билдирди.

Тадқиқот сўнггида қўлга киритилган натижаларда “Ўн йилдан кўпроқ давом этган тадқиқот радио частотаси билан инсон вужуди орасидаги таъсир механизмларига хавф туғдириши тасдиқланмади” деган маълумот тарқатилди.

“Соғлиқ муаммоларининг сабаби – ғам-қайғу”

Тадқиқотчилар баъзи соғлиқ муаммоларининг кўпинча мобил сигналларга боғлиқлиги ҳақидаги гапларнинг илмий маълумотларга эмас, жамиятнинг технология ҳақидаги андишаларига бориб тақалишини айтишди.

“Электромагнит сезувчанлик” ва мия шишларининг мобил алоқа ҳамда соғлиқ борасидаги тортишувларда олдинги ўринда эканлигига диққат қаратган мутахассислар “Булардан ҳеч бири на бир биологик гипотеза, на бир тадқиқотнинг бошланғич нуқтаси сифатида кўрилади” ифодаларини қайд этди. Бундан ташқари, 13 та давлатда 14 мингдан ортиқ мобил телефон фойдаланувчилари устида ўтказилган тадқиқотда “уяли телефонларнинг мия шишларига сабаб бўлиши” иддаоларининг тасдиқданмаганлигини билдирди.

Швециялик мутухассисларнинг тадқиқотлар сўнггида чоп этган ҳисоботида қуйидаги гаплар айтилган: “Мия шиши ва уяли телефонлар ҳақидаги маълумот, халқаро ракка қарши кураш статистикалари билан бирга қаралганда мобил телефондан фойдаланиш шиш пайдо қилиш хавфини тасдиқламади.”


Бошқа мақолалар