Хитойдаги мажбурий донорлик


  • 30 Декабрь, 2012
  • 1450

 Хитойда ўлимга ҳукм қилинганлардан орган донори сифатида фойдаланилиши сир эмас.

Энди Пекин бундан воз кечишни ва орган донорлиги борасида бир тизим ташкиллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Хитой ўлимга ҳукм этиш туфайли йиллардир танқид остида қолмоқда. Дунёнинг ҳеч бир ўлкасида Хитойдагичалик кўп одам ўлимга ҳукм қилинмайди. Бошқа жазоларнинг эса аниқ ҳисоби йўқ. Америка инсон ҳуқуқлари ташкилоти Дуй Хуа фондининг бошлиғи Жон Камм шундай деди: “Хитойда ўлимга ҳукм қилинган инсонларнинг сони худди давлат сиридек сақланади. Шунда ҳам ҳақиқий рақамларга етишга муваффақ бўлган мутахассислар ва зиёлилар бу нарсани бироз ойдинлаштирдилар. Масалан 2011 йилида Хитойда 4000га яқин кишига ўлим жазоси берилган.”

Энг катта манба - маҳкумлар

Халқаро авф ташкилотидан Розанна Райс: “Маҳкумларнинг бу қарорни босим остида бераётганликлари ҳақида хавотиримиз бор” деди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўлимга ҳукм этилганларнинг сони бундан ҳам кўп бўлишидан хавотирланишмоқда. Ундан ташқари, бундай маҳкумларнинг органларининг олиниши ҳам ҳали ойдинлашмади. Ҳалқаро авф ташкилотидан Розанна Райс қуйидагиларни айтди: “Хитойда ўлимга ҳукм этилганларнинг органлари донор бозорида энг аҳамиятли манбадир. Ҳатто давлат ҳам буни тан олади.“

Хитойда илк орган кўчириш амалиёти 1970 йилларнинг бошида ўтказилди. Шу вақтлардаёқ кўп органлар ўлимга ҳукм этилган маҳкумлардан олинарди.

Янги орган донорлиги тизими

Хитой ҳукумати берган сўнгги баёнотида қатл этилган маҳкумларнинг органларидан донор сифатида фойдаланишни тақиқлашларини билдирди. Лекин ҳозирги амалда бўлган қонун 2015 йилгача ўз кучида қолади. Давлат бу вақт мобайнида аҳолини орган донорлиги борасида ташвиқот қилиб, ихтиёрий донорлар сонини кўпайтиради.


Бошқа мақолалар