Мисрда диктатура тарафдори ҳарбийлар тўнтариш қилди!


  • 4 Июль, 2013
  • 1244

Миср ҳарбийлар штаби бошлиғи Сиссий ҳукуматни ағдарганини эълон қилди. Демократик сайловлар орқали ҳукуматга келган президент Мурсий тарафидан бунга қарши баёнот берилди.

Мурсий генералнинг баёнотидан кейин Миср халқига “Мисрликлар бунга қарши тинч йўл билан норозилик билдиришлари керак” деди.

Мурсий “Facebook”да ёзган хабарида армиянинг берган баёнотини аскарий инқилоб сифатида баҳолаб, уни тан олмаслигини маълум қилди.

Армия давлат телевидениясини қўлга олди. Мурсийнинг қаердалиги ҳақида зиддиятли маълумотлар берилмоқда. Миср армиясининг берган 48 соатлик муддатига бир неча соат қолганида янги иддаолар ўртага чиқди. Мурсий кризисдан чиқиш учун ўзаро бир келишувга келиш учун муштарак ҳукуматга таклифи киритди. Ҳарбийлар Мурсий ва юқори лавозимдаги амалдорларга мамлакатдан ташқарига чиқишларини тақиқлади.

Мурсий халқни ҳарбийларга қарши норозилик билдиришга чақираркан, аскарлар президент саройи қаршисига келишди.

Миср армиясидан кутилган баёнот келди.

Қоҳирада Мурсий тарафдорлари ва уларга қарши бўлганлар орасидаги тўқнашувлар сўнггида Миср генераллар штаби бошлиғи ва Мудофаа вазири Сиссий Миср телевидениясидан халққа мурожаат қилди ва янги инқилобга доир баёнот берди.

Мисрда бошқарувга ўтган ҳарбийлардан илк баёнот:

“Конституциянинг амал қилиш кучи тўхтатилди. Конституцион суд раиси Адли Мансур вақтинчалик Миср раҳбари этиб тайинланди. Конституцион суд янги қонун лойиҳаларини тайёрлаб, янги вазирлар маҳкамасини тузади. Ундан кейин янгидан сайлов ўтказилади.”

Шундай қилиб, бир йил аввал диктаторликка қарши демоклартиянинг ғалабаси билан тугаган Араб баҳори инқилоби яна ҳарбий Мисрнинг диктатура тарафдори бюрократлари ва ҳарбийлар ёрдамида бўғиб ташланди. 1400 йилдан кейин ҳарбийларнинг “кўмаги” билан Миср идораси биринчи марта христиан президентнинг қўлига топширилди. Қоҳира майдонларида демократия тарафдорлари билан қонуний президент Мурсий тарафдорлари кўзёшлари билан охиригача ушбу тўнтаришга қарши эканликларини эълон қилишди. Бу орада Саудия Арбистон қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиздан христиан президентга биринчилардан бўлиб табрик телеграммаси келиши мусулмон оламида таажжуб уйғотди. Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлари вазири Ал-Наҳён ҳам “ҳарбийларнинг ҳокимиятни тортиб олишлари Амирликларни ҳотиржам қилганини” айтди.

Қизиғи шундаки Европа Иттифоқи Мурсийга қарши уюштирилган бу тўнтаришни демократиянинг мағлубияти деб баҳолади. Туркия ташқи ишлари вазирлиги эса, Миср халқини сайловлар билан ҳокимиятга келган Мурсий ҳукуматига дастак бўлишга чақирди. Бугун Мурсийнинг ҳарбийлар томонидан уй қамоғига маҳкум қилингани ҳақида хабар тарқади.


Бошқа мақолалар