Қироллик оиласининг харажатларидан халқ норози


  • 26 Июнь, 2019
  • 566

Британияда Сассекс герцоги шаҳзода Гарри ва Сассекс герцогиняси Меган Маркл жуфтлигининг уйларини янгилаш учун солиқ тўловчиларнинг пули билан 2,4 миллион стерлинг сарфлаши норозилик уйғотди.

Британия қироллиги 2018-2019 йилги молиявий йил бўйича сарф-харажатлар ҳисоботини эълон қилди. Бунга кўра, қироллик аввалги молия йилига нисбатан 41%га ортиб, 67 миллион стерлинг бўлди. Яна бундан ташқари 15,2 миллион стерлинг келажакдаги таъмирлаш ишлари учун ажратилди. Шу тариқа жами 82,2 миллион фунт стерлингни ташкил этган харажатлар Баританияда одам бошига 1,24 стерлингдан тўғри келади.

Бу харажатлар орасида энг кўп шаҳзода Гарри ва турмуш ўртоғи Меган Маркл жуфтлигининг уйини янгилаш учун сарфланган 2,4 миллион стерлинг диққатни тортди.

Жуфтликнинг “Frogmore Cottage”даги қароргоҳи янгилаши учун 5 та алоҳида уй ягона мулкка айлантирилди. Қироллик оиласининг харажатлари учун масъул бўлган Майкл Стивенс "Бу мулкда йиллар мобайнида таъмирлаш ишлари бўлмаганди" деди.

Уйларнинг ягона иморатга айлантирилганини ва узоқ муддат фойдаланиш учун эски пойдевор янгиланганини билдирган Стивенс бутун ишланмалар ва аксессуарлар маблағи қироллик тарафидан тўланганини айтиб ўтди. Лекин монархияга қарши бир гуруҳ республикачилар жамият молия қийинчилик остида бўлган вақтда янгиланишга бунча кўп маблағ сарфланишига норозилик билдиришди. Харажатлар бўйича парламент тергов иши очилишини талаб қилган гуруҳ бу маблағнинг аскарлар учун руҳий саломатлик маркази қурилишида ишлатиш мумкинлигини айтди.

Гуруҳ матбуот котиби Греҳем Смит ҳам жамоат хизматларининг пулга эҳтиёжи бўлган бир вақтда бундай сарф-харажатга изн берилишининг жуда қайғули ҳолат эканлигини таъкидлади.


Бошқа мақолалар