- 2018-09-13
Қозоғистон энг ёмон йўлларга эга мамлакатлар рейтингидан ўрин олди. Ушбу рейтинг 2017-2018 йилги рақобатбардошлик глобал индексига кўра тузилди. Рўйхатдан 137 та давлат ўрин олди. Йўллар сифати бирдан еттигача бўлган шкалада баҳоланди. Лекин ҳеч бир давлат энг юқори бални тўплай олмади.
Энг ёмон йўллар Мавритания бўлиб, 2 балл тўплади. Ундан кейин Конго ва Гаити ўлкалари 2,1 балл билан келмоқда. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Мадагаскар ва Гвинея (2,2 балл), сўнгра Яман (2,3), Парагвай (2,4), Украина (2,4), Мозамбик (2,5) ва Молдавия (2,5) жойлашган.
Рейтингда энг яхши кўрсаткичга Бирлашган араб амирликлари (6,4 балл) эришди. Сўнгра мос равишда Сингапур (6,3), Швейцария (6,3), Гонконг (6,2), Голландия (6,1), Япония (6,1),Франция (6), Португалия (6), Австрия (6), АҚШ (5,7) лар келмоқда.
Россия ва Қозоғистон бир хил 2,9 балл билан 114 ва 115-ўринларни эгаллаб туришибди. Тожикистон анча юқори ўринни, яъни 4,1 балл тўплаб, 70-ўринни эгаллади. Қирғизистон эса 2,7 балл билан 122-ўринда жойлашди. Ўзбекистон бу рейтингда умуман йўқ.