Эроннинг оқибати совет иттифоқи билан айни бўлади


  • 19 Февраль, 2016
  • 1366

Шаҳид Беҳештий университети ўқитувчиси ва Эроннинг собиқ президентларидан Ҳошимий Рафсанжонийга яқинлиги билан маълум бўлган Коргузарон-и Созандаги партияси марказий бошқарув кенгаши аъзоси Саид Лейлаз “Эрон режимида дуруст ва ўлкасига боғланган кишилар тақчил. Эрон ислом жумҳуриятининг окибати ҳам бутун бошқа идеологик бошқарувлар каби собиқ иттифоқ тақдири билан бирдек бўлади” деди.  

Лейлазнинг АҚШнинг мустақил миллий халқ радиосига (NPR) интервьюси Эрон инқилоб муҳофизларига қарашли Жавон газетаси ва Теҳрон ҳокими Муҳаммад Бакир Ғолибофга тегишли Шаффоф номли интернет сайтида ўрин олди.

Лейлаз интервьюсида Эроннинг мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида муваффақиятсиз бўлганлигини маълум қилиб “Эрон режими дуруст ва ватанпарвар кишилардан маҳрум. Нима демоқчи эканлигимни тушундингизми? Совет иттифоқининг бошига ҳам шу нарса келганди. Эрон ислом жумҳурияти бошига ҳам бутун бошқа идеологик бошқарувлар каби совет иттифоқининг куни тушади” деб гапирди.

Ўлкадаги иқтисодий муаммолар ҳақида шундай деди: “Иқтисодиётдаги муаммолар инвестициялардан эмас, нотўғри бошқарув ва коррупциядан юзага келмоқда. Сўнгги бир неча йил шу фикрдаман ва бугун ҳам шу фикримда қоламан. Мен ҳам кўплаб эронликлар сингари давлат ташкилотларининг ўлканинг миллиардлаб доллар нефть даромадларини ўғирлаган деб ўйлайман. Сўнгги ўн йилда 300дан 400 миллиардгача доллар маблағ бюджетдан йўқолди. Бу ҳаммага маълум.”

Эронда иқтисодий соҳада ўзидек тажрибали ва етук кишилар ўз вазифаларидан узоқлаштирилганини айтган Лейлаз “Мен ва менга ўхшаганларнинг тажрибаларидан фойдаланишлари лозим. Бусиз бу ўлкани бошқара олишмайди” деб гапирди. 


Бошқа мақолалар