Audiдан инқилобий кашфиёт


  • 30 Декабрь, 2012
  • 1466

Audi АҚШда ўтказган тажрибаларида соф сувни синтетик ёқилғига айлантиришга муваффақ бўлди.

Audi-нинг муқобил энергия манбалари борасидаги “Audi Future Mobility Lab” ва Америка Жоул ширкати билан шерикликда олиб борган тадқиқотларидан ижобий натижаларни қўлга киритмоқда.

Audiнинг АҚШда амалга оширган кашфиётида генетик жиҳатдан ўзгартирилган бактериялар, карбонат ангидрид ва қуёш энергиясининг ёрдами билан соф сувни синтетик ёқилғига айлантирди. e-dizel ва e-etanol деб номланган бу ёқилғиларни бир неча йил ичида TDI ва TFSI моторли Audiларда фойдаланса бўлади.

Атроф-муҳитга заҳарли тутунлар чиқармайдиган генетик ўзгартирилган бактериялар, индустриал майдонлардан тўпланиб, соф ёки шўр сув ва карбондиоксид билан тўйдирилади. Бир миллиметрнинг 3000дан бир бўлагига тенг бу бактериялар қуёш энергияси билан фотосинтезланади.

Йиллардир буғдой ва бошқа маҳсулотлардан олинадиган биоёқилғилар энергия манбаи сифатида фойдаланиларди. Лекин бу ёқилғиларни олиш учун катта экин майдонларидан фойдаланиш керак. Экин майдонларидан ҳосил олиш учун эмас, ёқилғи олиш учун фойдаланиш катта муаммолар туғдиради. Audiнинг e-etanol технологиясига экин майдонлари керак бўлмагани учун инсонларнинг озиқланиш занжирига ҳеч қандай салбий таъсири йўқ. Audi муҳандислари яқин келажакда ушбу синтетик ёқилғини “e-dizel” деб синтетик дизел ёқилғисига айлантиришмоқчи. Бу ёқилғини Audiнинг TDI моторли автомобилларида ҳеч бир қўшимчасиз фойдаланиш мумкин бўлади. 


Бошқа мақолалар