Британия мустамлакачиликда давом этмоқда


  • 19 Апрель, 2023
  • 135

Британиянинг чегара назорати ва чегара сиёсати татбиқларини танқид қилган Ньюкаслдаги Нортрумбриа университети ўқитувчиси Каролина Августова ҳукуматни мустамлакачилик даврида юритган сиёсат ва татбиқларни айнан давом эттириш билан айблади. Миграция борасида қўлланилиши лозим бўлган “қатъий сиёсат”ларнинг муваффақиятсизлик билан якунланганини айтди.

Британия ҳукуматининг баҳсли “Ноқонуний миграция қонуни” шаклидаги миграция сиёсати қиролликнинг мустамлака даври изларига эгалиги узоқ вақтлардан бери кўплаб академикларнинг танқидига учрамоқда.

Каролина Августова мигрантларни “ноқонуний” деб баҳолаш муаммони ҳал қилмаслигини айтиб: “Кўпинча ҳаракат ҳолидаги одамлар учун қонуний йўллар йўқ. Шу сабабли улар чегарадан ўтиш ва бошпана сўраш учун бунинг йўлини топишлари керак. Ўтганлар қидирилмоқда, қўлга олинмоқда, ҳужумга учрамоқда, чегарадан чиқариб юборилмоқда ёки ноқонуний тарзда ортга қайтарилмоқда. Булар мустамлака даврида кўрган сиёсат ва татбиқларнинг айниси. Одамлар ҳатто чегараларда ҳам ўлдирилиб, кемаларда ёки денгизларда ўлимга тарк этилмоқда” деди.

Асли Жанубий Осиёлик бўлган бош вазир Риши Сунак ва ички ишлар вазири Суелла Браверманга қарамай татбиқ этилаётган қатъий сиёсатдан гапирган таҳлилчи “Ўзлари оқ танли бўлмаган, мустамлака миграция ўтмишли оиладан чиққан ҳамда ҳозир ўзлари билан бирдай ҳолатдаги одамларга зулм қилувчи сиёсат бошлаб, юритаётган кишиларнинг ҳукумат тепасида ўтирганлигини ўйлаш кулгили” деб баҳолади.


Бошқа мақолалар