- 2021-10-18
Аида Халзиалик 27 ёшида Швециянинг Таълим вазири этиб тайинланди.
Айтиш керакки, у мамлакатдаги энг ёш вазир сифатида тарихга кирди. Хорижий оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Аида 5 ёшлигида ота-онаси билан Босния ва Герцоговинадан Швецияга кўчиб келган.
23 ёшида Хальмстад шаҳри мэрининг ўринбосари сифатида ишлаган ва ўз билими, интилиши сабабли вазир мақомига муносиб кўрилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда 10 миллион нафар аҳолига эга Швецияда 500 минг нафар мусулмон истиқомат қилади.
Kun.uz дан олинди.