40 минг кишилик жаноза намози Хитойни қўрқитди


  • 2 Январь, 2013
  • 3290

Шарқий Туркистоннинг Сатук Буғра Хон диёри сифатида донг таратган Артуш шаҳридан дин олими Рустам Қори Ҳожим жума намозидан кейин вафот этди.
Хитойда ваъз бериши тақиқланганди
Шарқий Туркистонда берган ваъзларида мусулмонларнинг севгисини қозонган 1980 йилларда суҳбат кассеталари юртнинг тўрт тарафига тарқалиб, юракларга Аллоҳ севгисини жойлаган диний лидер Рустам Қорининг масжидларда ваъз бериши ишғолчи Хитой ҳукумати тарафидан тақиқланганди.
Намозда 40 минг мусулмон қатнашди
Жанозасидаги 40 минг кишилик мусулмон уйғур турки Хитой ҳукуматини қўрқитди. Бошқа жойлардаги мусулмонларнинг жанозага келмаслиги учун намозини маҳаллий соат билан 6.30 да бомдод намозидан аввал ўқилишини талаб қилган Хитой раҳбарияти нима қилса ҳам бари бекор бўлди.
Шарқий Туркистонда байрам ва жаноза намозларида одамлар тўпланишини истамаган Хитой ҳукумати халқнинг ғалаёнга келишидан қўрқиб, жанозага қаршилик қилолмади. Раҳматли Рустам Қорининг жанозасида кўпсонли давлат хавфсизлик хизматидан жавобгар орган вакиллари ҳам иштирок этишди, ишғолчиларнинг жанозага тўпланган оломондан қўрқаётганликлари кўзларидан билиниб турди.


Бошқа мақолалар