- 2019-07-04
“Хоргос” чегара бўйи ҳамкорлик халқаро маркази орқали қўлланиш учун ўлкага олиб кириладиган шахсий юк миқдори 25 кгдан ошмаслиги керак. Ушбу янги қонун 2019 йил 1 январдан амалга киради. Божхоначиларнинг маълумотига кўра, вақтинча сақлаш омборида махсус рухсат керак бўлган ёки миқдорига чеклов қўйилган товарлар тўла. Булар шубалар, дорилар, компьютер эҳтиёт қисмлари, мобил телефонлар ва ҳатто сигаретлар. Буларнинг барчасини одамлар божхона орқали турли йўллар билан олиб ўтишга уринган.
Божхона бош мутахассиси Бекен Нурахметов “Жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжи учун ҳар ойда божхонадан 50 кгдан ортиқ бўлмаган товар олиб кириши мумкин. Бу товарларнинг жами қиймати 1500 евродан ортиқ бўлмаслиги лозим. Энди 2019 йил 1 январдан эътиборан Евросиё ҳайъати қарорига кўра бир киши 25 кгдан ортиқ юк олиб кира олмайди. Ушбу товарнинг бож қиймати 500 доллардан ошмаслиги лозим” деди.
Ҳар куни қўл юки билан “Алтынколь” божхонаси орқали 40 тоннадан ортиқ халқ истеъмоли юклари олиб кирилади.