- 2024-01-23
25 апрель куни ўзбек киноси дарғаларидан бўлмиш машҳур санъаткор, ўзбек киносида сермаҳсул асарлар берган Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди.
Маълумотларга кўра, режиссёр 7 апрелдан буён буйрак етишмовчилиги, анемия ва юрак етишмовчилиги касалликлари билан Тошкентдаги биринчи республика стационар шифохонасида даволаниб келмоқда эди.
Ўзбек киносида ўзгача янгилик қилган, ўз йўналиши бўйича алоҳида ўрин эгаллаган, “Маҳаллада дув-дув гап” (1960), “Сен етим эмассан” (1962), “Тошкент – нон шаҳри” (1967), “Абу Райҳон Беруний” (1974), “Оловли йўллар” (1977-1985), “Отамдан қолган далалар” (1997), “Дилор, Дилор, дил ва ор” (2015), “Яна маҳаллада дув-дув гап” (2016-2017) фильмларига режиссёрлик қилган Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни, соат 18:00 да оламдан ўтган.
Сайтимиз ўзбек кино оламининг дарғаси бўлмиш Шуҳрат Аббосовнинг вафоти сабабли у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.