Алматида электробуслар қатнайди


  • 13 Июль, 2017
  • 826

Алматида 18 метрлик дунёда аналоги бўлмаган электробус намойиш этилди. У Германиядаги “Eurabus” автоконцернида ишлаб чиқарилган. Бундай электробуслардан жами олтита чиқарилган. Шунинг олтинчиси Қозоғистоннинг жанубий пойтахтига келтирилди. Қозоғистоннинг “FalconEuroBus” компанияси директори, Алмати маслаҳат депутати Мурат Адилханов электробус кейинги ҳафтадан иш бошлашини эълон қилди. Иккинчи авлод электробус алматиликлар ва шаҳар меҳмонларига дастлабки вақтларда расмийлаштириш ишлари тугагунгача текинга хизмат кўрсатади. Кейинчалик йўл ҳақи 150 тенгедан ошмайди. Электробусда хоҳловчилар сайр қилиши мумкин.

Мурат Адилханов “Бу лойиҳа бир йил давомида ишлаб чиқилди. Электробуслар бутун дунё интилаётган келажак техникасидир. Газли ва дизель ёқилғида юрадиган автобуслар ўтмишда қолди. Бизнинг компания “Eurаbus” билан ҳамкорликда электробусларни йиғиш бўйича завод қурмоқчи. Бир йил аввал шаҳар ҳокимияти ижарага ер участкаси ажратди. Биз Европанинг энг яхши архитекторлари билан лойиҳасини ишлаб чиқдик. Ушбу лойиҳада замонавий автобус парки ва завод ёнма-ён жойлаштирилган. Автопаркка 300 гача автобус сиғади. Жорий йилда 20-25 автобус йиғишни режалаштирганмиз. Кейинчалик 100 тадан 1000 автобусгача ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ҳозир завод қурилиши бошланган” деди. Унинг айтишича, яқин вақтларда компания, шаҳар маршрутларига хизмат кўрсатадиган замонавий автопаркни ишга туширмоқчи. 


Бошқа мақолалар