- 2022-02-22
Эроннинг Аҳвоз арабларига қарши ваҳшийларча ҳаракати давом этмоқда. Ҳибсга олиш жараёнида бир ватандош полиция ходимлари отган ўқдан ҳалок бўлди. Кейин бу ватандошнинг уйи ҳам вайрон қилинди.
Аҳвозли фаоллар Аббос Ал Халфи исмли араб ватандошининг Эрон полициясининг уйга бостириб кириши натижасида содир бўлган отишмада ўлдирилганини ва ҳали жасад у ердан олиб чиқилмасдан аввал уйига кириб, ашёлари тинтув қилингани акс этган видеони интернетда тарқатди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Карими Даҳимий “El Arabiya.net”га берган интервьюсида шундай деди: “Хавфсизлик кучлари араблар яшайдиган минтақаларда доимо қўрқувга йўл очмоқда. Сўнгги бир неча ойда ортиб бораётган ҳибсга олиш ишларида ўт очишдан чекинмаяптилар.”
Даҳимий сўнгги йилларда кўплаган сиёсий активистларнинг ҳибсга олинганини айтиб, Аҳваз ҳибсхоналари идораси котибига кўра, судга 15 минг сиёсий маҳбуснинг иши қўйилганини таъкидлади.
Аҳвозли активист шу онда қамоқхоналарда Аҳвоз арабларидан 370 нафар сиёсий маҳбус бор эканлигини, 17 нафар кишининг ҳибсга олинганидан кейин жуда жирканч усулда ўлдирилганини, 50 нафар кишининг эса минтақадан ташқарида, узоқ шаҳарларда сургунда эканлигини маълум қилди.