Toyota Британия ва Франциядаги ишини тўхтатди


  • 22 Декабрь, 2020
  • 356

Toyota” япон автоконцерни Буюк Британия ва Франциядаги заводлари ишини коронавируснинг янги мутацияси сабабли вақтинча тўхтатди.

22 декабрдан бошлаб Британиядаги “Toyota”нинг двигатель ишлаб чиқарадиган заводи, 23 декабрдан эса йиғув заводи тўхтатилади. Францияда эса 22  декабрдан  ғилдирак ишлаб чиқарувчи завод ишини тухтатади.

Хабарда “Завод ишчилари муддатидан олдин янги йил дам олишига чиқарилади” дейилган.

“Toyota” раҳбарияти заводлар орасида деталларни етказишда узилиш бўлишидан хавфсирагани учун шундай қарорга келди. Британияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланганлиги сабабли икки ўлка орасида қатновлар тўхтатилиш эҳтимоли юқори.


Бошқа мақолалар