- 2021-04-19
Мексика президенти Лопез Обрадор “Келажакда бошқа бир ўлканинг бизнинг ички ишларимизга аралашмаслиги учун биз ҳам бошқаларнинг ички ишларига аралашмаймиз” деди.
Обрадор пойтахт Мехикодаги миллий саройда ўтказилган матбуот анжуманида Венесуэладаги сиёсий кризис қаршисида Мексиканинг ҳолати ўзгармаганлигини маълум қилди.
Ўлкасининг муносабати конституция билан белгиланганини ва ўзгармаслигини таъкидлаган Обрадор "Халқларнинг эркинлигига ҳурмат кўрсатишга мажбурмиз" деди.
Венесуэлада ўзини вақтинча президент деб эълон қилган ва АҚШ бошчилигида кўплаб ғарб ва Лотин Америка ўлкалари дастагини олган Венесуэла миллий мажлиси раиси Хуан Гуайдо эса ўлкасидаги “El Universal” газетасига берган интервьюсида Мексиканинг қўллаб-қувватлашидан умидвор бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 январь куни Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат тарафдорларининг ўтказган митинглари жуда аҳамиятли ўзгаришларга сабаб бўлди.
Мухолифат қўлида бўлган миллий мажлис раиси Гуайдо мухолифлар митинггида ўзини вақтинча президент деб эълон қилди. АҚШ бошчилигида Австралия, Канада, Колумбия, Перу, Эквадор, Парагвай, Бразилия, Чили, Аргентина, Коста Рика ва Гуатемала каби ўлкалар тарафидан тан олинди.
Мексика, Туркия, Россия, Куба, Хитой ва Боливия эса Венесуэла президенти Мадуро ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда. Мадуро бу воқеалардан сўнг АҚШ билан дипломатик ва сиёсий алоқалар узилганлигини маълум қилди. Мадуро кейинроқ баёнотида икки ўлка орасида дипломатик алоқа узилганлигини, фақатгина тижорий алоқалар давом этишини билдирди.