- 2020-03-02
Даромад солиғини тўламаслик учун Россия гражданлигини олган Жерар Депардье ортидан дунёга машҳур актриса Брижит Бордо ҳам фарнцуз ватандошлигидан воз кечиши мумкинлигини айтди. Россия эса француз бойларини ўзига қабул қилиш билан бир қаторда ўз миллиардерларини ҳар йили қўлдан чиқармоқда.
Ҳайвонлар ҳимоячиси бўлган Брижит Бордонинг мақсади Лион шаҳридаги ҳайвонот боғида яшаган икки филнинг ўлдиришининг олдини олиш.
Актриса “Бутун ҳаракатларимга қарамай бу икки фил ўлдириладиган бўлса, ҳайвон қабристонига айланган бу ўлкадан қочиш учун Россия ватандошлигини олишга қарор қилдим” деди.
Россия паспортини олиш ҳуқуқини қўлга киритган Жерар Депардье эса рус матбуотига мактуб жўнатиб “Ўлкангиз Россияни, инсонларини, тарихини, ёзувчиларини яхши кўраман” деган гапларни айтган. Отасининг коммунист эканлигини айтган Депардье Россия президенти Владимир Путинни яхши кўришини, Россиянинг демократик давлат эканлигини ҳам маълум қилди.
Солиқ тўламаслик учун Франциядан қочган машҳур актёр Жерар Депардьега рус паспортини ўз қўллари билан тақдим қилган Россия президенти ўз бойларини ўлкада ушлаб тура олмаяпти. Россия марказий банкининг сўнгги маълумотларига кўра, бойларнинг мамлакатни тарк этаётганликлари маълум бўлди. 2011 йили Россиядан 80 миллиард долларлик нақд пул хорижга чиқиб кетган. Бу рақам 2010 йилдагига қараганда икки баробар кўп.
Рус миллиардерларининг мамлакатни тарк этишларининг сабаби молиятнинг баланд бўлишидир. Рус миллиардерлари иқтисодий жараёнлардан кўп ҳақ олинишидан шикоятчи. Сиёсий барқарорсизлик ва қонунсизлик ҳам бойларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига сабаб бўлмоқда. Ўлкадан қочганлар кўпроқ Нью-Йорк, Майами ва Лондон каби шаҳарларни танлашмоқда.