- 2013-09-06
Саудия Арабистон коронавирус эпидемияси сабабли умра ва масжиди Ҳарамни зиёрат қилиш тақиқи давом этишини маълум қилди.
Ҳаж ва умра вазирлигидан берилган баёнотда умра ва масжиди Ҳарамга зиёрат тақиқининг мавжуд шартлар бўйича давом этишини ва қарор мутахассислар томонидан эпидемия даврида бериладиган тавсияларга кўра кўриб чиқилиши билдирилди.
Саудия Арабистон ҳукумати кеча карантин чора-тадбирларини енгиллаштириш ва нормал турмуш тарзига қайтиш мақсадида 31 майдан эътиборан Маккада “икки босқичли нормаллашиш режаси”ни татбиқ этишини маълум қилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонда Сovid-19 дан жами 441 киши ўлган, 80 минг 185 киши касалланган ва улардан 54 минг 553 киши соғайиб кетган.