- 2020-07-09
Асли покистонлик Дилавар Сайед кичик бизнес ишлари бўйича бошқарма (SBA) раисининг вакили номзодига сенат тарафидан тасдиқланиши ортидан Вашингтон ҳукуматида энг юқори лавозимга эга мусулмон бўлди.
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги тижорий алоқалар махсус вакили Дилавар Сайеднинг SBA раиси вакиллигига номзоди сенатда ўтказилган овоз беришда 42 тага қарши 54 та овоз билан тасдиқланди. Сенат кичик бизнес ва тадбиркорлик қўмитаси раиси Мериленд демократ сенатори Бен Гардин овоз беришдан аввал берган интервьсида SBA раиси вакиллиги мақомининг икки АҚШ президенти даврида жами 5 йил бўш қолганлигини айтиб “Буни ҳал қилиш вақти келди” деди.
Сенатдаги овоз бериш Дилавар Сайедни АҚШ ҳукуматидаги энг юқори мақомдаги мусулмонга айлантирди.
Сайед 2021 йил март ойида АҚШ президенти Джо Байден тарафидан SBA раиси вакиллигига номзод сифатида кўрсатилганди. Лекин сенатдаги республикачилар тарафидан SBAнинг аборт қилувчи бизнесга берган молиявий ёрдамлари ва бошқа баҳоналар билан мусулмон номзоднинг тасдиқланиши тўхтатилганди.
Шундан кейин демократлар республикачиларнинг мусулмонларга қаршилигини айтиб мууслмон ва яҳудий жамоат ташкилотларининг норозилик билдириши учун шов-шув кўтаришганди.
Джо Байден жорий йилнинг бошида сенатда такрор овоз бериш учун Сайедни номзод кўрсатганди.