Путин Қримни худди Рус Чоридек босиб олди


  • 20 Март, 2014
  • 1181

Қримнинг Россияга қўшилиши учун қарор чиқарган Путин татарларга ҳам хабар жўнатди.

Путин Украинанинг ҳам собиқ иттифоқдан худди шу тарзда ажралиб чиққанини хотирлатиб, Қримни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Россияга қарши санкциялар қўллашга киришган ғарб Россиянинг юқоридаги қароридан кейин яна-да муносабатларни шиддатлаштириб, Россиянинг “бойлар клуби” сифатида номланадиган G-8 даги аъзолигини номаълум муддатга кечиктирди. Россия президенти Путин бутун дунё қарши бўлишига қарамай “Қримнинг Россияга қўшилиши ва янги бир федерал минтақа сифатида қабул қилиниши” ҳақидаги қарорини имзолади. Франция Ташқи ишлари вазири Лоран Фабиус Россиянинг G-8даги аъзолигини номаълум муддатга кечиктириши ортидан Путин Кремлда бир вақтлар Чор ҳукуматининг ғалаба нутқини сўзлаган Георгиевский залида парламент аъзолари билан учрашди. “Қримдаги референдум халқаро ҳуқуқ қоидаларига мос амалга оширилди. деган Путин собиқ СССРнинг лидери Хрушчев Қримни Украинага қўшиб бериши конституцияга зид бўлганлигини таъкидлаб “Миллионлаган рус ватандошлари ўз ўлкаларида ухлагани ётиб, ўзга бир ўлкада уйғонишди. Қримликлар ўзларини бир қоп картошка сифатида бир қўлдан бошқа қўлга ўтганликларини айтишмоқда. Ўша вақтларда Россия ёмон аҳволда эди ва ўзининг манфаатларини ҳимоя қила олмади” деди. Москвада ўтказилган йиғилишдан кейин Қримнинг пойтахти Симферополдаги Парламент биноси устидаги “Қрим автоном республикаси” ёзуви олиб ташланди. Бу орада Россия парламентининг қуйи палатаси бўлган Дума депутатлари АҚШ билан Европа иттифоқининг баъзи украиналик ва россиялик раҳбарларга нисбатан санкциялар қўллашига қарши чиқиб “Бизни ҳам бу рўйхатга қўшинг” деган талабда бўлишди.


Бошқа мақолалар