Қозоғистон 2017 йилгача лотин алифбосига ўтмоқчи


  • 7 Январь, 2013
  • 1393

Бир қатор қозоғистонлик лингвист олимлар қозоқ тилини лотин алифбосига ўгиришни тезлаштириш борасида чиқишлар қилди. Уларнинг фикрича, жараён 2017 йилгача, яъни мамлакатда халқаро EXPO-2017 кўргазмасининг очилишига қадар тугаб бўлиши керак.
Халқаро туркиёт академияси президентиШакир Ибраев ҳам шу фикрда. У халқаро кўргазманинг Астана шаҳрига 5 миллиондан ортиқ туристни жалб этишини эслатиб ўтди. “Тасаввур қилинг, барча ёзувлар лотин алифбосида ёзилса, қандай чиройли кўринади. Энг аввало бу халқаро стандартларга мос бўларди” деди.
Қозоғистоннинг лотин алифбосига ўтиши аниқ. Қозоғистонлик тилшунослар қозоқ алфавити учун лотин алифбосининг 100 хил вариантини таёрлаб қўйишди.
2012 йил декабрь ойининг сўнггида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев берган интервьюсида лотин алифбосига ўтиш бўйича 2025 йилни охирги муддат деб белгилаганди. Бу ерда энг асосийси вазифани ўз тилида зўрға гапирадиган сиёсийларга эмас, тил мутахассисларига топшириш. Эслайдиган бўлсак Ўзбекистонда лотин алифбосига ўтишда тилчилар бир четда қолиб, ўзбекчада зўрға гапирадиган президент билан четэлликлар (инглизлар) енг шимаришган эди. Натижада ҳеч қандай ижобий томони бўлмаган бугунги чўлоқ ўзбек лотин ҳарфлари пайдо бўлди.


Бошқа мақолалар