- 2017-12-09
23 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 16-Ҳукуматлараро йиғилишда Очилбой Раматов Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан алоқаларни ривожлантиришдаги асосий йўналишлардан бири транспорт-транзит тизими эканлигини алоҳида қайд этди.
“Биз бу йўналишда бугунги Ҳукуматлараро йиғилиш доирасида дўстлик транзитида ўзаро манфаатли, имтиёзли шароитларни яратишга келишиб олишни мақсад қилганмиз”, - деди О.Раматов.
“Кун” мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Қозоғистон ҳудудига оптик толалар, мева ва сабзавотлар, минерал ўғитлар, рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотларини етказиш таклифини берди. Ўз ўрнида, Қозоғистондан дон маҳсулотларини қабул қилиш имконини кўриб чиқилиши қайд этилди.
О.Раматов яқин вақт ичида Тошкент-Самарқанд йўналишини Қозоғистоннинг Мактаарал тумани орқали боғловчи М-39 автойўлини очиш бўйича келишувга эришишга умид билдирди. Шунингдек Қозоғистон томоннинг транспорт соҳасидаги янги таклифларини, хусусан, Алмати-Тошкент ўртасида тезюрар поездлар ва автобусларни йўлга қўйиш масаласини диққат билан ўрганиб чиқишга тайёр эканини маълум қилди.
kun.uz дан олинди.