Ўзбекистонда учинчи шаҳарда карантин


  • 26 Март, 2020
  • 481

Ўзбекистонда коронавирус туфайли яна бир шаҳар карантинга бекитилади.

Энди навбат ўлканинг шарқидаги Андижон шаҳрига етди. Чекловлар 27 мартдан эътиборан кучга киради. Андижонга кириш ва чиқишлар барча турдаги транспорт воситалари учун, жумладан автобус, автомобиль, поезд ва самолётлар учун бекилади.

Шаҳарга фақатгина Андижонда доимий яшовчи аҳоли кириши мумкин.

Аввалроқ, худди шундай чекловлар Тошкент ва Наманган шаҳарларида татбиқ этилиши айтилганди.

Ўзбекистон 23 мартдан бошлаб барча давлат чегараларини бекитиб, жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юришни тақиқлаганди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида COVID-19 хасталарига 5 кун ичида клиника қуриш режалаштирилмоқда.


Бошқа мақолалар