Маҳаллий автомобиль умиди пуч бўлди


  • 8 Январь, 2013
  • 1227

Индонезияда катта умидлар билан тақдимоти ўтказилган “Tuxuci” номли биринчи маҳаллий автомобилнинг дастлабки синов жараёни кутилган умидларни пучга чиқарди.
Индонезия жамоат иқтисоди тизими вазири Дахлан Искан “Tuxuci” билан ўтказган шаҳар ташқарисидаги биринчи синов ҳайдашидаёқ авто тўқнашув содир қилди. Тўқнашув кўлами унчалик жиддий бўлмаса ҳам автомобиль катта зарар кўрди. “Tuxuci” машинаси электр қуввати билан юрадиган восита бўлиши ва “Bugatti”ни  ёдга солувчи кўриниши билан ватанида катта қизиқиш уйғотганди. Вазир Искан ҳам электрли автомобилни кўриши билан ёқтириб сотиб олганди. Индонезиянинг ўзида ўйлаб топиб ишлаб чиқилган биринчи автомашина бўлган “Tuxuci” модели, ишлаб чиқарилган она шаҳри Солода катта тантана билан намойиш қилинганди. Индонезиянинг дастлабки маҳаллий автомобили бўлиши кўзда тутилган автомобилнинг илк синовдаёқ мана шундай арзимас тўқнашувдан катта талофат олиши автоҳаваскорларнинг ҳафсаласини пир қилди.


Бошқа мақолалар