- 2018-03-16
115 давлатда ўтказилган операцияларда 20 миллиондан ортиқ сохта дори-дармонлар мусодара қилинди, 156 киши ҳибсга олинди.
Маркази Франциянинг Лион шаҳрида бўлган халқаро полиция ташкилоти (Интерпол) назоратида 115 ўлкада ўтказилган операцияларда айниқса интернет орқали сотилган 20 миллиондан ортиқ дорилар мусодара қилинди.
Интерполдан берилган ёзма изоҳда “Пангея VIII” номи берилган ва аъзо ўлкаларда бир вақтда бошланган операцияларнинг 9-16 июнь кунлариа ўтказилганлиги билдирилди.
Баёнотда қўлга киритилган 20,7 миллион дона дорининг бозор нархи 81 миллион доллар атрофида эканлиги қайд этилди. Одатда интернет орқали ноқонуний дори сотувчи тўдалар фаолият юритишини билдирган баёнотда 2013 йили бунга ўхшаган кенг қамровли операцияда қўлга киритилган сохта дори миқдорининг 2 баробар ортгани ифода этилди.
Операция охирида сохта дори сотадиган икки минг тўрт юз ўн тўрт (2414) интернет саҳифаси бекитилди. Интер орқали сохта дориларни реклама қиладиган 550 сайт ҳам бекитилди. Қўлга киритилган сохта дорилар ичида энг кўп рак, қон босими, ориқлаш, қувватни ортдирвчи қўшимчалар ва жинсий қувватни ортдирувчи таблеткалар учрамоқда.